Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этди. У 1947 йилнинг 12 апрелида Андижон вилоятининг Асака туманида туғилган.
1987 йилда Шерали Жўраевга Ўзбекистон халқ артисти, 2018 йилда Тожикистон халқ артисти унвони берилган. 1991 йилда у Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти билан тақдирланган. 2022 йилнинг 12 апрелида Президент фармонига биноан ўзининг 75 йиллик юбилейида у “Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган.
Жўраев табиатан ширали овозга эга эди. Унинг ижросидаги қўшиқлар халқчиллиги, мушоҳада ва фалсафий мазмунга бойлиги, беназир жозибаси билан ажралиб туради.
Жўраев репертуари кўп қиррали ва ранг-баранг