BBC UZBEK

BBC UZBEK
yesterday 15:14
Ўзбекистон: агар Президент Мирзиёев дарахт ўтқазишга чақирса... Ўзбекистонлик таниқли журналист Бахтиёр Насимов кўплаб юртдошларимиз кўнглидаги таклиф билан чиқди. "Менинг бир орзуим бор. Агар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бу йил кузда фуқароларни ҳар бир оила аъзоси номидан биттадан кўчат ўтқазишга чақирса, мамлакатдаги дарахтларнинг сони 33 миллионтага кўпаяди”. Сиз Ўзбекистонда соя-салқин гўшаларни янада кўпайтириш мақсадидаги оммавий ниҳол ўтқазиш таклифига қандай қара
yesterday 23:38
Россия🇺🇿🇷🇺🕌: Яна саноқли соатлардан сўнг Чеченистонда ўзбек меъморлари томонидан қадимий меъморчилик анъаналари асосида лойиҳалаштирилган ва Марказий Осиёга хос услубда барпо этилган масжид очилади. Маълум бўлишича, Шалидаги бу янги масжид етти йилда қуриб битказилган ва у Чеченистон президентининг номи билан аталади. Масжиднинг очилишига ҳам ўзбекистонлик бир гуруҳ ошпазларнинг Россия тарихида мисли кўрилмаган миқдорда ўзбекча палов тайёрлаб, маҳаллий аҳоли ва меҳмонларга тортиқ қилишл
yesterday 22:19
Ўзбекистон, Тошкент: Саида Мирзиёева ўзининг Facebook даги расмий саҳифасида бу гал онаси - Ўзбекистон биринчи хоними билан ўзининг тўнғич фарзанди Миромоннинг суратини бўлишди. Саида ўғлининг ҳар бир ютуғи ўзининг кичик ғалабаси эканини айтди. Сиз учун фарзандингизнинг ютуғи нимани англатади? Ёки сизнинг ютуғингизга ота-онангизнинг муносабати қандай? Улар бундан қанчалик қувонишади, ғурур туйишади? Сўзда тасвирлаб бера оласизми? 📸facebook/saidamirziyoyeva
yesterday 21:17
Қўпол муомалали ҳокимларни ким тўхтатади: Тошкент шаҳар ҳокими узр сўрамайди Унга мурожаат билан келганларга "керак бўлса, Худога арз қил", дея бақирган Тошкент шаҳар ҳокими фуқароларга қўпол муомаласи учун узр сўрамайди. Аксинча фуқаролар ундан узр сўраган. Асака ҳокимидан шаффофлик талаб қилган андижонлик блогернинг ортидан эса кузатув тушган. https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-49434298
yesterday 20:32
Россия: Нега россияликлар падаркуш опа-сингилларга ачинмоқда? 2018 йил июль ойида уч опа-сингил Москвадаги квартирада ўз отасини пичоқлаб ва уриб ўлдирадилар. Терговчилар ота ўз қизларини йиллар давомида руҳан ва жисмонан қийноққа тутганини тасдиқлайдилар. Қотилликда айбланган опа-сингиллар иши ўтган бир йил ичида Россияда энг қизғин муҳокама қилинган масалага айланган ва 300 мингдан зиёд одам уларнинг озод этилиши сўралган петицияга имзо чеккан. https://www.bbc.com/uzbek/world-49442200
yesterday 20:06
Ўзбекистон, Тошкент🇺🇿🇺🇸💼: АҚШ Давлат котиби сиёсий масалалар бўйича муовини Девид Ҳейл Тошкентга сафарини бошлади. Уни шахсан Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Девид Ҳейл бундан аввал Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан учрашишга ҳам улгурди. Расмий хабарларга кўра, у ўзбекистонлик юқори мартабали ҳукумат мулозимлари билан мулоқотда бўлади. Ўз учрашувлари билан Американинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар сиёсатига дастагини намойиш этади. Ўзбекистон томонини х
yesterday 19:33
#BBCUZBEK Ўзбекистон, Марказий Осиё: Ўзбек курашчиси қирғизларни ҳақорат қилдими? Жангда ноҳақ мағлуб бўлганини айтаётган ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоевнинг видео баёноти қирғизистонликликлар ғазабини келтирмоқда. https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-49441563
yesterday 18:49
Ислом, Ипак йўли ва маданий мерос - BBC Uzbek Тошкентда "Ўзбекистон буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият" мавзусидаги маданий мерос тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида Қуръони Каримнинг иккита энг қадимий нусхалари - Усмон Қуръони ҳамда Катта Лангар Қуръони намойишга қўйилади. Би-би-си Ўзбек хизмати Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси билан ҳамкорликда тасвирга олган "Катта Лангар Қуръони: сирлар ва ҳақиқатлар" фильми пр #bbc #uzbek #OZbek #ўзбек #ислом #ислам #islom
yesterday 12:57
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг Хитойдаги йирик қамоқхона-жамлоқларда сақланаётган миллионлаб мусулмон туркий миллатлар борасидаги фикрига қандай қарайсиз?
Show more
About page
Mass media, London, United Kingdom
www.bbcuzbek.com - O'zbekiston, Rossiya, Markaziy Osiyo mamlakatlari va dunyodagi so'nggi yangiliklar, video va fotolavhalar
Phone number:
+44 78-58-86-00-02
Address:
BBC Broadcasting House Portland Place London W1A 1AA