Ҳузур-ҳаловатли бандалик...
Ориф бир зотдан ҳамд, шукр ва рози бўлган ҳолда ҳузурли бир ҳаёт кечирмоқ истаганларга тавсиялар:
"Баъзан касалхоналарга бориб, хасталарни зиёрат қил! Мана шу азобдаги инсонлардек касалликка чалинмаганинг ва ўзингдаги саломатлик неъматини чуқур ўйлаб, шу ҳолингга шукр қил!
Баъзида эса қамоқхоналарга бориб, у ердаги маҳкумларнинг минг бир изтиробга тўла зиндон ҳаётлари ҳақида тафаккур қил! Жиноятларининг бир онлик жаҳл ёки телбалик натижаси эканлигини, яна бу ерда мазлум ҳолида ҳибс қилиниб, бу жафога йўлиққанлар ҳам борлигини, уларнинг ўрнида ўзинг ҳам бўлишинг мумкинлигини ўйла! Аллоҳ таоло сени бу ҳолга тушишдан сақлагани учун Унга шукр эт! У ердагиларнинг ом
Дадамнинг муҳаббати...
Болалигимда балиқни ёқтирмайдиган инжиққина қиз эдим. Лекин уйимизда балиқ пиширилган кун мен учун энг қувончли кунлардан бири бўларди. Чунки менинг балиқни хушламаслигимни билган дадам, менга албатта бошқа таом пишириб берардилар. Онам балиқ пишириш билан овора бўлган пайтлари, балиқнинг ёнидаги қозонда дадамнинг қўлларидан мен учун бошқа нимадир таом пишаётган бўларди. Ҳаммага балиқ тортилганда, отам ўз қўллари билан менга тайёрлаган таомларини сузиб келардилар. Ўшанда ўзимни жуда бахтиёр сезардим. Ич-ичимдан қувонардим. Йўқ, ўзим ёқтирган овқатни еганим учун эмас, балки дадамнинг эътиборлари, менга меҳрибончилик қилишлари шундай таърифлаб бўлмас бахтни туйишимга са
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.
БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом И