Кўпчилик солиҳа аёл сўзини ишлатади, лекин уни ҳамма ҳар - хил тасаввур қилади.
Солиҳа аёл:
- У барча ишда охират манфаатини устун қўяди. Бу дегани дунёдан узилиб олади дегани эмас.
- У эрига ҳудди ходим подшоҳга хизмат қилганидай итоатда бўлади. Бу дегани қул дегани эмас.
- У эрига охиратни эслатишдан чарчамайди.
- У агар эри намоз ўқимай қўйса, ундан аразлаб олади.
- У эри олиб келганига рози бўлади.
- У эри ғойиб бўлганида, мол- мулкини, бола - чақасини, уй - жойини муҳофаза қилади.
- У оиладаги сирларни мутлақо ташқарига олиб чиқмайди.
- У дунё матоҳларига муккадан кетиб, ҳар нени олиб беришини талаб қилавермайди. Бу дегани ҳеч нима сўрамайди дегани эмас. Эрини имкониятидан ташқарисини талаб қилмайди.
- У эри нотўғри иш қилаётганда, шариат билан қайтаради.
- Унга бирор ишда ихтиёр берилса, «Шариатга тўғри келадими?» дея сўраб, тўғри келганини танлайди.
- У фарзандларини ёшлигиданоқ, Исломий тарбия қилади.
- У ҳаромдан қаттиқ нафратланади.
- У эрининг ота - онасига гўзал муомилада бўлади.
- У ибодатларини имкон қадар, мукаммал бажаришга ҳаракат қилади.
- У беҳуда вақт кетказадиган сериалларга ошиқ бўлмайди.
- У ҳамиша Қуръон тиловатига ҳарис бўлади.
- У асло аёллик назокатини йўқотмайди. Ҳеч қачон эркаклашишга яқинлашмайди.
- У эрини қизғонади.
- У эрига итоатни Аллоҳга итоат- деб билади.
- У кечиримли бўлади.
- У келишмовчилик содир бўлса, келишув эшикларини ёпиб юбормайди.
- У доно бўлади.
- У урушқоқ, шаллоқи, қарғайдиган, гиначи, беэътибор бўлмайди.
- У соддалик, оддийликни ўзидан узоқлаштирмайди.
- У кўчага интиладиган бўлмайди.
- У кўпроқ оиласи билан уйда қолишни хуш кўради.
- У ҳар - ҳил ношаръий базмларга, зиёфатларга ҳирс қўймайди.
- У эрининг рухсатисиз, кўчага қадам ранжида қилмайди.
- У ўзини номаҳрамларга намоён этмайди. Эрини даюс кимса бўлиб қолишдан доимо асрайди. Ўзини ўраб юради.
- У фақат эри учунгина ясанади.
- У гарчи ўзига маъқул келмай, юзларида норозилик аломати сезилса-да, эри айтганига «Хўп» дея итоат қилади.
- У уй - жойини покиза тутади.
- У ўзи учун борлиқ бу эри деб билади.
- У жаҳли чиқса, аёлликдан чиқиб кетмай жаҳл қилади.
- У эрини намозга уйғотади. Турмаганига қўймайди.
- У фарзандларига кунлик равишда, дуолар, ҳадислар, Қуръон оятларини ёд олдириб боради.
- У ўзи учун эридан бошқа номаҳрам эркакларни мутлақо ҳаётидан ўчириб юборади.
Умму Осиёнинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев