Акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деганга, «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб қайтаришнинг маҳбублиги, агар акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» демаса, «Ярҳамукаллоҳ» деб айтишнинг кароҳияти ҳамда акса уриш, жавоб қайтариш ва эснашнинг одоблари ҳақида
877/1. Абу Ҳурайрадан (р. а. ) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с. а. в. ) «Албатта, Аллоҳ таоло акса урганни яхши кўради. Эснашни эса кариҳ кўради. Сизлардан бирингиз акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ», деб Аллоҳга ҳамд айца, ҳар бир эшитган мусулмон кишига «Ярҳамукаллоҳ», яъни «Аллоҳ сенга раҳм қилсин», деб айтмоғи шарт бўлади. Аммо эснаш шайтондандир. Агар сизлардан бирингиз эснайдиган бўлса, қодир бўлганича уни қайтарсин. Чунки эснаган кишига шайтон кулади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари. Фойда: Акса уришнинг яхши кўрилишига сабаб, у фаоллик ва оч ҳолатдан юзага келади. Эснаш эса тўқлик ва дангасалик оқибатидан юзага келади.
878/2. Абу Ҳурайрадан (р. а. ) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с. а. в. ) «Сизлардан бирингиз акса берса, «Алҳамдулиллаҳ», десин. Йонидаги оғайниси ёки дўсти «Ярҳамукаллоҳ», десин. «Ярҳамукаллоҳ», деган кишига «Яҳдикумуллоҳу ва юслиҳ балакум», яъни «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ эцин», десин», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари. 879/3. Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р. а. ) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с. а. в. ) «Сизлардан бирингиз акса уриб Аллоҳга ҳамд айца, унга жавоб қайтаринг. Агар ҳамд айтмаса (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», демаса), жавоб қайтарманг», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
880/4. Анасдан (р. а. ) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с. а. в. ) ҳузурларида икки киши акса урди. Уларнинг бирига жавоб қайтардилар. Иккинчисига жавоб қайтармадилар. Ҳалиги жавоб қайтарилмаган киши: «Фалон киши акса урувди, жавоб қайтардингиз. Мен акса урсам, жавоб қайтармадингиз», деганида, Расулуллоҳ (с. а. в. ) «Бу «Алҳамдулиллаҳ», деди. Сен «Алҳамдулиллаҳ», демадинг», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
881/5. Абу Ҳурайрадан (р. а. ) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с. а. в. ) агар акса урадиган бўлсалар, қўллари ёки кийимларини оғзиларига қўйиб, овозларини пастлатардилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.
882/6. Абу Мусодан (р. а. ) ривоят қилинади. Яҳудийлар Расулуллоҳ (с. а. в. ) ҳузурларида
акса уриб,
«Ярҳамукаллоҳ», (яъни, «Аллоҳ раҳм қилсин»), дейишларига умид қилишар эди. Расулуллоҳ (с. а. в. ) эса: «Яҳдикумуллоҳу ва юслиҳ балакум», (яъни, «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ эцин»), деб айтардилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
883/7. Абу Саид ал-Худрийдан (р. а. ) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с. а. в. ) «Агар сизлардан бирингиз эснайдиган бўлса, қўли билан оғзини тўссин, чунки шайтон кириб кетади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Комментарии 4