ҲИДОЯТ. (Ҳикоят) Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ Басра кўчаларидан бирида, йўл четида оғзидан хамр томчилаб турган мастни кўрди. У шу ҳолида: — «Аллоҳ! Аллоҳ!» - деб ётганди. Тезда бир идишда сув олиб келиб, Аллоҳнинг исмини пок оғизда зикр қилсин, - дея унинг оғзини ювиб қўйибдилар. Ўша тунда туш кўрибдилар. Тушларида: — Бизнинг ҳурматимиз учун унинг оғзини покладинг, сенинг ҳурматингдан биз унинг қалбини покладик! - деган нидони эшитибдилар. Эрталаб бомдодда масжидга борсалар ҳалиги одам икки кўзи жиққа ёш сафда ўтирганмиш. Олдига яқинлашиб: — Сизга нима бўлди?! - деб сўрабдилар. Шунда у: — Қалбимни поклаган Зот сизга ҳолимдан кечқурун хабар бердику, - дебди. 📚Ибн Қудома Мақдисий,
    2 комментария
    105 классов
    ​​​​ШАЙТОННИ ҚУВИШ САБАБЛАРИДАН. 1. Уйдан қувиш: — Бақара сурасини ўқиш орқали. 2. Уйқу олдидан: — Оятал курсийни ўқиш орқали. 3. Ғазабланганда: — Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан. 4. Ейиш ва ичиш вақтида: — Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали. 5. Бирон манзилга кирганда: — Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан. 6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: — «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан. 7. Ёқимсиз туш кўрганда: — Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўр
    0 комментариев
    100 классов
    ​​​​​​ҚУРЪОНИ КАРИМ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР?! Савол: — Қуръони карим қандай Китоб? Жавоб: — Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Бу Китоб бандаларни энг тўғри йўлга бошлайди, нима ҳақ, нима ноҳақ, нима ҳалол, нима ҳаромлигини баён этади. Қуръон ҳукмлари ҳеч қачон эскирмайди, ўзгармайди, қиёматгача амалда бўлади. Қуръон ҳам қалбимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Қуръон қалбни ислоҳ қилади. Каломуллоҳ фақат айрим маросимларда, йиғинларда ўқиш ёки дам солиш учун эмас, инсонларни огоҳлантириш учун туширилган. Қуръон билан ҳамнафас инсон икки дунё саодатига эришади. *** Савол: — “Қуръон” сўзининг маъноси нима? Жавоб: — Қироат қилиш, ўқиш. *** Савол: — Қуръоннинг яна қандай номлари бор? Жавоб: — Мусҳаф
    7 комментариев
    172 класса
    ​​Гуноҳларингиз танангиздан чиқиб кетишини хохлайсизми? Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: — “Ким таҳорат олса-ю, таҳоратини чиройлик қилса, унинг хатолари танасидан чиқиб кетади, ҳаттоки, тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади”,-дедилар. 📚Имом Муслим ривоятлари. Аллоҳга ва охират кунига ишонган бандагина таҳорат олади, иймонли бандагина таҳоратни чиройлик ва мукаммал бажаради. Мулоҳаза қилиб кўрилса, юзимиз, қўлларимз, оёқларимиз ва бошимиз қолган бошқа аъзоларимизга қараганда тез кирланади. Шундай экан, мана шу аъзоларимизни тез-тез ювиб турилмаса, улардан бадбўй ҳид тарқайди. Бошқа томондан олиб қаралса, айнан шу тўрт аъзолари
    1 комментарий
    288 классов
    ЖАННАТГА ОНАСИНИ ОЛИБ БОРГАН ЎҒИЛ... СОҒ ИНСОНЛАР ҚИЛМАЙДИ БУ ИШНИ. РОСА ЙИҒЛАДИМ... АЛБАТТА ОХИРИГАЧА КЎРИНГ.
    3 комментария
    73 класса
    Ёлғиз аёл метин бўлар, Йиғлаб умри ўтин бўлар, Ўт қўйманглар у шўрликка... Бағри ёниб тутун бўлар! Кўзларида яшайди ёш, Ўзи қайғу ўзи сирдош, Аравани ёлғиз тортар... Кеча кундуз қучиб бардош! Тўр меники деёлмайди, Хандон отиб кулолмайди, Ками кўсти бўлмаса ҳам... Кўнглини тўқ тутолмайди! Ташвишлардан елиб толмас, Рўзғорининг ками қолмас, Гар билсангиз дилбандининг... Бир кам деган ғами бўлмас! Жон беради болам дея, Зар чопонда юрсин дея, Ўз умрини қурбон қилиб... Тахт ясайди фарзанд дея! Ёлғиз бўлса куни ёлғиз, Қалби эмас туни ёлғиз, Ғийбат тошин отаверманг... Аёл ёлғиз,Тангрим ёлғиз! Кулган юзин хунук деманг, Йиғлаб турса тузук деманг, Дилгинасин билмай туриб... Қадамини бузуқ деманг!
    10 комментариев
    712 классов
    ГУНОҲГА МУБТАЛО БЎЛУВЧИНИНГ БИР АЖОЙИБ МИСОЛИ... Агар банда гуноҳга мубтало бўлса, у ҳолда у бепарво бўлиб қолади. Бир гуноҳдан кейин иккинчи гуноҳни қила бошлайди. Айни шунинг учун баъзи салафлардан нақл қилинганки, улар шундай деганлар: إن من عقوبة السيئة السيئة بعدها وإن من ثواب الحسنة الحسنة بعدها Яъни: — "Шубҳасиз, гуноҳнинг жазоси гуноҳдан кейин гуноҳдир ва яхшиликнинг мукофоти яхшиликдан кейин яхшиликдир”. (Ал-жавобул кофий, 56). Сабаби шуки, гуноҳга бир маротаба журъат бўлса, у ҳолда одам кўпроқ гуноҳ қилишга ҳиммат кўрсатади. Унинг бир ажойиб мисолини баъзи ориф зотлар баён қилганлар, улар шундай деганлар: — "Бир куни бир киши лойда кийимларини йиғиштириб олиб ва оёқлари тойи
    1 комментарий
    202 класса
    Салом бериш Суннатдир! Алик олиш Фарздир!!! Суннат биздан. Фарз сиздан бўлсин. Ассалому алайкум роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизларим!!!
    5 комментариев
    190 классов
    Ассалому алайкум Самодаги Юлдузларим гуруҳидаги самимий инсонлар!!! Бир киши бир даврага келиб қўшилди-ю, лекин шу оннинг ўзидаёқ у ерни тарк етди. Чунки бу давра фақат ҳасадчилардан таркиб топган эди. Сўнг навбатдаги издиҳомга ташриф буюрди. Аммо у жойдан ҳам тезда йироқлашди, негаки бу даврага ғийбат оралаган эди. Кейин эса ул Зот учинчи даврага борди. Унда ҳам узок вақт қолишнинг имкони бўлмади. Ва ниҳоят, ул киши тўртинчи йиғинга қадам ранжида айлади ва шу ерда мудом қолиб кетди. Чунки, бу анжуманда содиқ дўстлар, дониш аҳлининг вакиллари йиғилган бўлиб, даврада самимийлик мавжуд эди... Ҳурматли Самодаги Юлдузларим гуруҳи аъзолари! Гуруҳга янги қўш
    5 комментариев
    15 классов
    СУННАТ БЎЙИЧА НАМОЗ. СУННАТ БЎЙИЧА ТАҲОРАТ. Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга хамду санолар бўлсин. Солиҳларнинг дусти бўлмиш Аллоҳга хамдлар бўлсин. Менинг Х,абибим мавлойим ку'з к,увончим Муҳаммад Ибн Абдулоҳга унинг аҳли оиласига ва барча асҳобларига саловату саломлар айтаман. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар менинг к,андай намоз уқиганимни кўрсанглар шундай ук,инглар деб марҳамат к,илганлар. Пайғамбаримиздан келган сахих Хадислар бўйича. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам к,аршиларига ( олд_томон ) ларига судра тусик, к,уйиб ук,иганлар. Бунга катта ахамийат берганлар. Намоз ук,увчи билан судран
    60 комментариев
    441 класс
СУННАТ БЎЙИЧА НАМОЗ. СУННАТ БЎЙИЧА ТАҲОРАТ. Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга хамду санолар бўлсин. Солиҳларнинг дусти бўлмиш Аллоҳга хамдлар бўлсин. Менинг Х,абибим мавлойим ку'з к,увончим Муҳаммад Ибн Абдулоҳга унинг аҳли оиласига ва барча асҳобларига саловату саломлар айтаман. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар менинг к,андай намоз уқиганимни кўрсанглар шундай ук,инглар деб марҳамат к,илганлар. Пайғамбаримиздан келган сахих Хадислар бўйича. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам к,аршиларига ( олд_томон ) ларига судра тусик, к,уйиб ук,иганлар. Бунга катта ахамийат берганлар. Намоз ук,увчи билан судран
ЯХШИЛИК БАРИБИР ҚАЙТАДИ. У жудаям ҳолдан тойганди. Уч кун ухламади. Ҳе йўқ, бе йўқ, ўғлининг иссиғи уч кеча-кундуз тушмади. У оромини йўқотди. Мижжа қоқмай бошида ўтираверди, ўғлининг. Ўғли ҳам энди гўдак эмас. Шундай бўлса бошқа гап эди. Ўн саккизга кирди. Кап-катта йигит. Инграниб, ҳарсиллаб нафас олиб ётса-да, онаизорининг кундузи шифохона зинасида, кечаси коридорда шарпадек кезиб юришидан ори келади. Баланд-баланд овозда койиб қўяди: — Кетинг уйга, ойи! Ўлиб қолмайман-ку! Мана, туриб юра оламан... Аслида бутун танасини исканжага олган ҳарорат мадорини қуритиб боряпти. Ўрнидан турса, қўл оёғи дир-дир титрайди. Ҳаво етмай қолгандек калта-калта нафас олади. Аждар каби бурнидан олов пурк
Вафотингни эмас, охиратингни ўйлаб ғамдаман... _____________ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Муҳаммад ибн Куносадан ривоят қилинади: «Зарр ибн Умар Ҳамадоний тўсатдан вафот этиб қолди. Буни эшитган қариндошлари Заррнинг отаси олдига уввос солиб йиғлаб келишди. Ота ўзи маҳзун бўлса-да, қариндошларни сабрли бўлишга чақириб, «Сизларга нима бўлди? Ўғлимнинг жонини олган Аллоҳга шикоят қиляпсизларми?» деди. Улар: «Ҳа, Аллоҳга қасамки, биз зулм кўрмадик, озор кўрмадик, бизга ноҳақлик қилинмади, ортиқча нарса сўралмади. Аллоҳ таолога ҳеч қандай шикоятимиз йўқ» деб ўзларини босиб олишди
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Дунёнинг гўзаллиги Аллоҳга қанчалик боғлиқлигинг қадардир.
Чиройли ҳаётни истасангиз уни Роббингиз истаганидек ўтказинг Ўзингиз хоҳлагандай эмас.
Жаннатда:
— «Сабр қилганингиз учун сизларга Аллоҳнинг Саломи бўлсин!
Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!!!»ни эшитишлик учун:
Тоатида....
Қайтариқларига....
Аламли тақдирга сабрли
бўлинг!!!
Аллоҳдан сиз - у бизни олий жаннат - Фирдавс аҳлидан қилишини сўраймиз!
Кунингиз хайрли, барокатли, энг муҳими фойдали ўтсин!
  • Класс
Файзли кеч азизларим! Яхши кайфият ила ўтсин кечангиз!
Муҳаббат шумиди? (ҳикоя) Қор ёғяпти. Укпардек оқ,оппоқ қор...Якшанба куни бўлса-да,вақтли уйғонган Маҳбуба балкон деразасидан кўчага қаради.Бўралаб ёғаётган, борлиқни покизаликка буркаётган оппоқ қорга қараса, доимо бир инсонни эслайди.Ҳозир ҳам олис ёшликда қолган хотиралар ёдига тушди.”Умрингнинг қандай тез ўтишини кўрмоқчи бўлсанг,оқаётган сувга қара”, ―дейдилар.Тавба,ёшлигим шунча тез ўтди-я,” ―ўйлади у чирпирак бўлиб ёғаётган қорпарчаларга қараб. Аммо шу пайт чақириб қолган қўл телефонининг овози уни хаёллар бағридан суғуриб олди.Курсдош дугонаси Робия қўнғироқ қилаётган экан.Маҳбуба халатининг чўнтагидан телефонини олиб,қулоғига тутди. ―А
Бу ҳаёт қонунидир, йиғлама! ✓ Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса, йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди. ✓ Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам, йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда. ✓ Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам, йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас. ✓ Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам, йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт. ✓ Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам, йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин!!!
ЎЙЛАРИМ... Университетнинг иккинчи курсида ўқиётганимизда бир устоз дарс бергани кирди. Бир қараганда ўзгачароқ кўринади. Бироз ғалати... Лекин талабчан. Дарсига икки дақиқа кечиккандик, киритмади. Жаҳлимиз чиқди. Ҳатто замдеканни ҳам етаклаб келдик. “Йўқ, кейинги парага кирасизлар”, деганча эшикни юзимизга ёпиб қўйди. “Шунақаям қўпол одам бўладими?” деб ранжигандик ҳатто. Домланинг фани жуда қизиқ, турли методикалар, тестлар... Дарсни зўр ўтарди. Феъл- атвори эса буткул бошқача... Орадан бир ой ўтиб, устозимиз ҳаёти ҳақида эшитиб, анчайин гарангсиб қолдим. Рост. Унинг ёлғизгина ўғли шу университет аудиориясида кутилмаганда жон берганди. Юрак хуружидан. Устоз йигирмага тўлган навқирон ўғ
  • Класс
Показать ещё