Предыдущая публикация
Нокаслик
Етим дея бошин силасанг,
Оғзи - бурнинг қон қилар экан.
Ўн йил тинмай яхшилик қилиб,
Бир бор сўксанг, душман биларкан.
Шундай «Илон» одам қўйнингда,
Яшагани алам қиларкан.
Оқибатни зумда унутиб,
Ташлагани, алам қиларкан.
Ҳақиқатни бир четга суриб,
Ноҳақликка оғиб кетаркан.
Тилка - пора этиб дилингни,
Картмонингни соғиб кетаркан.
У нотавон, нодон ёки каст,
Ҳеч борига қилмаскан шукр!
Биз сабрни дўст тутиб мудом,
Бундайларни деймиз: ношукр!
Топилади ҳар бир шаҳарда,
Ўзни хурмат қилмайдиганлар.
Орамизда кўп экан дўстлар.
Яхшиликни билмайдиганлар....
Дониёрбек Раимжонов ижодидан
05.10.2017
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 38
Энди амин буляпман.
билмаган одамга увол экан яхшилик.
аввало узиз бир мисра ёзиб корин