Даданг келаяпди десалар онам! Ҳамма тўполонлар тинарди бирдан, Сукунат бағрига чўмарди олам. Одобли болалар бўлмасди биздан, Даданг келаяпди десалар онам. Акам безорилар бошлиғи бўлган, Укамчи шўхликлар юртин қироли. Онамда бўларди бизни тек қилган, "Даданга айтаман!"- деган қуроли. Парво ҳам қилмасдик онажонимиз, Ҳивчинни кўтариб бизни қувсалар. Аммо жанг-жадалга қўярди нуқта, "Ҳали даданг келсин!"- деган мисралар. Дадам койимасди бизни билардик, Ҳатто даккилари ёлғон, мулойим. Кўзимизда кўрса заррача ҳадик, Меҳрла бошимиз силарди доим. Қанийди, бир ажиб мўжиза бўлиб Болалик юртига қайтсайдик бир дам. Биз шўхлик қилсагу, пўписа қилиб, Даданг келаяпди десалар онам! М
شارع أجياد, Makkah

Геолокация

Отангизни тўйиб-тўйиб қучоқлаб олинг, маслаҳатини олинг, дуосини олинг, хизматини қилиб хурсанд қилинг… Чунки у бирдан йўқолиб қолиши мумкин, отамга ўхшаб…
ЯХШИ  НИЯТ Куним битиб дунёдан ўтсам, Мeн ҳам жаннат аҳлидан бўлсам. Бошларига тожлар кийдириб, Отам билан жаннатга кирсам! Икки дунё мени деган зот, Икки дунё ғамим еган зот. Кўрсатиб мен унга илтифот, Онам билан жаннатга кирсам! Касал бўлсам йўқлаб келганим, Ярим кўнглим тўқлаб келганим. Онамдан сўнг "она" билганим, Опам билан жаннатга кирсам! Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам, Мен учун минг куюнган одам. Отамдан сўнг кейинги "отам", Акам билан жаннатга кирсам! У бўлмаса кўнглим доим кам, Татимайди у сиз давлат ҳам. Татирмиди айтинг бойлик ҳам, Болам билан жаннатга кирсам! Доим мени этган минг эъзоз, Қилмаган ҳеч бирор эътироз. Ҳурлар хафа бўлманг илтимос, Ёрим билан жаннатга кирсам! Болали
«ХИЁНАТ РЕЖАСИ» Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсаттан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушмон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Донишманд: – Бунинг бир йўли бор. Сен чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди. Киши донишманднинг айтганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита жанозани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди. Ўша куни
Тавба 40. Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. (Эй мўминман деб юрганлар, агар сиз бу сафар Пайғамбарга ёрдам бермасангиз, ҳечқиси йўқ, сизга ёмон бўлади. Аллоҳ Ўз Пайғамбарига ёрдам бериши турган гап. Уни Маккада кофирлар ўлдирмоқчи бўлиб, гапни бир жойга қўйганларида ҳам Аллоҳ унга нусрат берган. Аллоҳ
◉ Рахмат" дейиш ўрнига "Жазакаллоҳу хойрон" деб айтинг! Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумо ривоят қилган Ҳадиси Шарифда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Кимга яхшилик қилинса, қилувчига "Жазакаллоҳу хойрон" (Аллоҳ сени яхшлик ила мукофотласин) деса, батахқиқ мақтовни етук қилибди. Имом Термизий: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар: Биродарларингизга ва яқинларингизга айтилаётган "Жазакаллоҳу хойрон" калимасини савобини билганингизда эди, бу сўзни бир бирингизга жуда кўп айтган бўлар эдингиз дедилар. Аллоҳумма солли аъла Саййидина_Муҳаммад. #Билол.
Ҳаётда қанча кўп нарсага эришсанг дунё кезсанг, хашаматлар шунчаки хужа кўрсин учунлигини тушунасан. Оддийликни табийликни қўмсаб қоласан. Лекин атрофингда доим ҳам самимий инсонлар бўлавермайди. Қалбдан чиққан сўзлар қалбга боради. Яхши инсонларни этагини доим тутиб юринг. #Админ_киритди.
Зинҳор бу ёлғончи дунёда ўликдан - жон, гадойдан - садақа, хасисдан - насиба сўраманг. Нима сўрасангиз фақат Аллоҳдан сўранг. Берса неъмат, бермаса ҳикматдир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллоҳ.
Бир киши донишманддан сўради: -Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми? -Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ... -Учта элак? -Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми? -Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос. -Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан? -Йўқ, аксинча. -Демак, -давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми
Показать ещё