Бир донишманд бўлган экан. Ким қандай савол берса, аниқ жавоб берар экан. Донишмандга ғайирлиги келган бир одам "Шундай бир савол бераманки, жавоб тополмай уялиб қолади" дебди. Одамлар: "Қандай савол берасан?" деб сўраган экан, ҳасадчи режасини сўйлабди: — Бир капалакни тутиб оламан. Донишманддан "Қўлимда капалак бор, ўликми ё тирикми?" деб сўрайман. "Тирик" деса қўлим билан эзиб ўлдираман, "Ўлик" деса ҳовучимни очаман учиб кетади,- дебди. Донишмандга бориб: — Қўлимдаги капалак ўликми ё тирик?- дея савол берган экан, жавобдан тилини тишлаб қолибди: — КАПАЛАКНИНГ ҲАЁТИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА!
  • Класс
Показать ещё