♡_Ҳаммага мана шундай Куёвлар насиб қилсин илохим! 🤲
    47 комментариев
    72 класса
    📝Эшакни сўйиб, бош чаноғини очасан! Миясини оласанда менга олиб келасан! Мен унга кучли бир дуо ўқиб бераман. Уни еган инсон бир умрга ақлдан озади! - деди мулла. Халқ орасида "дўзахий мулла" деб аталадиган, "иссиқ-совуқ" нинг орқасидан кун кўрадиган бу инсон Фарида учун охирги чора эди. Фарида махалладаги энг бақувват ва барваста йигитни севиб қолганида севгиси жавобсиз қолишини хаёлига келтирмаганди. Аммо хаёт биз кутгандек эмас. Биз ёқтирган инсонлар бизни ёқтиришга мажбур эмас! Севгилисига етолмаган қиз энг жирканч йўлни танлади. Эшак миясига "дуо" ўқитиб келдида, хамир қориб мияни унга аралаштирди. Ундан чиройли патир нон пишириб, дастурхонга ўрадида, кўрпачалар тахланган юк тахмонининг орасига яшириб қўйди! Мақсад ягона, севгани унга насиб қилмас экан бошқага хам бўлмасин! Ота-онадан эрта етим қолган Фарида ёлғиз укаси билан ота ҳовлида яшашарди. Ука кулолчилик қилар, икки жонни бир амаллаб боқарди. Ишдан чарчаб келган ука уйга кириб, озроқ дам олиш мақсадида юк тахмонидан ёстиқ оламан деганида кўрпачалар ағанаб кетди ва орасидан дастурхонга ўроқлик иссиқ патир нон чиқди. " Опам патир нон қилиб, укам келганча совуб қолмасин деб шу ерга қўйган шекилли"- деб ўйлаган ука патир нонни мазза қилиб еди. Ука батамом ақлдан озди!!! Опа эса қилар ишни қилиб қўйиб, укани ақлдан озган ҳолатда ёлғиз қолдириб,бошқа жойга турмушга чиқиб кетди! Укани унутди!... ...Бу воқеа анча олдин содир бўлган. Биз уни боболаримиздан эшитганмиз. Ўша ука ҳозир мўйсафид бир чол! Фақат юриши алламбало,гаплари телбанамо! Биз тарафдаги қишлоқлар эл оғзига тушган жойлар! Сабаби бу ерлик инсонлар халқ тилига Хизр бобо деб ном олган Ҳизр алайҳиссаломни кўп бора кўришганини, камбағалларга ёрдам берганини,у билан қўл бериб кўришган одам ундан нимани сўраса ижобат қилишлиги ҳақидаги афсоналар жуда кўп! Кимдир уни фақат кечаси кўрганлигини айтса,яна кимдир бомдод маҳалда пайдо бўлишлигини айтарди. Исми Нажим кулол бўлган бу телба чолга ҳам кимдир қачонлардир бир ифлос хазил қилган экан. "Агар пулни кўп йиғсанг кечалари ювиниб,озода юрсанг Ҳизр бобони кўрасан! Ўшанда ундан ақлингни сотиб оласан!"-деб!... ...Мана неча йилдирки у одамлардан пул тиланади,садақа сўрайди! "Кўпроқ беринг етмайди"-деб тихирлик қилади. " Ақлимни албатта сотиб оламан " деб кундуз куни садақа сўраб,кечаси ховлисига тутунини буруқситиб сув иситиб ғусл қилади! Бу иш хар куни содир бўлаверганидан кечалари туман тушса халқ орасида " Нажим кулол ғусл қилишга сув қайнатяпди " деган нақл пайдо бўлган! Баъзида бу телба чол садақа йиққани бошқа қишлоқларга хам кетиб қолади ва бир-икки хафта йўқ бўлиб қолади! - Эшитдингни?! Пастки қишлоқдаги Салим этикдўз кеча тунда Ҳизр бобони кўрибди! Ҳизр бобо унга бир даста пул бериб, " Ўғлингни суннат тўйини тезроқ қил мусулмон бўлсин " деб кўздан ғойиб бўлибди! - Йўғеее қўйсангчи!!! Ҳизр бобо келиб келиб шу этикдўзга кўринар эканда! Кейин Ҳизр бобо пулни қаердан олибди?!! - Нега ишонмайсан! Бундан бир ой олдин тоғнинг нариги тарафидаги қишлоққа ҳам кўришган экан! Бир бечора бева аёлга бир қоп пул бериб кетган экан! - Соддасанда! Шу гапларга ҳозирги замонда ким ишонади?! Ўзинг айтганингдек бева аёл бўлса,бирор жазмани бергандирда ўша пулларни!!! Икки суҳбатдош шунақа тортишиб турган вақти Нажим кулол қўлидаги дарахт чўпидан синдириб олинган,бошига ранг-баранг иплардан попук қилинган асосини ёғоч от қилиб миниб уларни олдидан ўта бошлади. Улар Нажим кулолга хазиллашмоқчи бўлишди: - Ҳой Нажим!!! Эшитдингми сен излаб юрган Ҳизр бобонг пастки қишлоққа пул тарқатиб юрган экан! Бу гапни эшитган Нажим " Қанилар,қани улар?!!" деб ёғоч отига қамчи босиб югуриб кетади.Улар эса мазза қилиб кулишади!... ... Ўшанда Рамазон ойининг сўнги кунлари эди. " Лайлатул қадр кечаси ", муқаддас Қуръон нозил бўлган кечаси бўлиши керак бўлган кун эди. Эшигимиз тақиллади. Отам эшикни очдилар, эшик олдига Нажим кулол ёғоч тулпорини миниб,кулиб турарди. ​​- Бу кеча менинг тўйим! Эртага уйимга ошга ўтинглар!- деди у кулиб. Отам унинг гапига унча эътибор қилмай телба одамга бериладиган жавобни бердилар: - Албатта кулол бобо,албатта ўтамиз!. Нажим кулол бу гапини қайта-қайта такрорлаб,кулиб,қўшниларимизга хам шу гапини айтиб чиқди! Унинг уйи қишлоқнинг бошланишидаги тепаликка жойлашгани учун хамма уйга бирдек кўриниб турарди. "Қадр" кечаси кулолнинг уйидан хар доимгидан хам кучлироқ тутун кўтарилди... ... Ўша тун "Қадр" кечаси эди,эртаси муборак жума! Бу кечани ғафлатга ўтказган қишлоқ аҳли тонг саҳар хам ўчмаган тутунни кўришгач,кулолнинг кечаги гапини эслашгач, қизиқиш сабабли хам икки-уч киши бўлиб унинг уйига киришди. Уй ичкарисига бутун уй бўйи қилиб ёзилган оқ мато ва унинг устига бошдан оёқ оппоқ кийинган, соқоллари ва қошлари оппоқ,бошидаги салласи хам қордек оппоқ нурли бир қария ўлиб ётарди! Бу Нажим кулол эди. Одамлар хайратда,имом хайратда,ғассол хайратда! У жуда озода ва юзида ним табассум билан ётарди. Уни қабрга қўйиш учун олиб боришаётганда,қишлоқ четида тўрт бола билан бева қолган,ночор бир аҳволда ёшаётган аёл бақириб дод деб йиғлади: - Ҳизр бобомни кўмманглар!!! Ё Худо энди қандай яшайман!!! Мани нега ёлғиз ташлаб кетдингиз отажон!!! Аёлнинг бу нолиши оламонни саросимага солди.Бефарзанд бу телба кулолни "отам" деб йиғлайдиган аёл хаммани хайрон қолдирди. Аёлнинг сўзлаб беришича қишнинг совуқ бир кунида,ярим тунда болларини совуқдан асраш учун печкага ўтин майдалай олмайдиган вақти Оллоҳга нола қилиб йиғлаб ўтирган пайт, ёнига бошдан оёқ оппоқ кийинган,юзини оқ мато билан ёпиб яширган,фақатгина узун оппоқ соқоли кўриниб турган бир чол ёнига "пайдо" бўлади. Унинг ноласи Оллоҳга етиб борганини айтган бу чол аёлнинг қўлига бир даста пул тутқазади. Аёлнинг қўлидан болтани олиб ўтин майдалай бошлаганида юзидаги ёпинчиғи очилиб кетади. Аёл уни танийди- бу Нажим кулол эди! У аёлдан бу сирни хеч кимга айтмаслигини сўраб, " Тўйим куни ота деб йиғласанг " етарли дейди. Унга хар ой пул бериб келади. Бу воқеа халққа овоза бўлиб, қўшни қишлоқларга хам ёйилди. Қўшни қишлоқлардан хам бева-бечоралар, етимлар Нажим кулолнинг қабрини зиёрат қилгани кела бошлашди. Келганларни барчаси қабр бошига санчилган Нажим кулолнинг рангбаранг иплардан попук қилинган ёғоч оти "Асо" сини танишар худди шу асони Ҳизр бобони қўлига кўришганини бот-бот такрорлашарди!!! Бечора телба! Ҳизр бобони кута-кута охири ўзи Ҳизр бобога "айланиб",ярим тунда ғусл қилиб, оппоқ салла ва кийимини кияр эканда, кундуз кунлар йиққан садақасини кечга муҳтожларга тарқатиб чиқар экан!!! ...Ўша воқеадан кейин бу атрофларга хеч ким Ҳизр бобони қайта кўрмади!!! ...Жаннатга киришинг учун олиму-одил бўлишинг шарт эмас! Баъзида "телба" бўлишнинг ўзи етарли!!! Абдулла Омон.
    1 комментарий
    18 классов
    🫴Ҳар бир инсон отани дуосини олиб уларга доимо хизматда бўлса, Худо рози бўладиган бандалардан бўлади. Пайғамбаримиз (САВ): “Мен ота-онасининг ҳаққини адо этган кишидан хурсандман” деганлар.
    44 комментария
    27 классов
    🥀...... Онасини тандир нон-сомсаларини, ширин таомларини соғинганлар учун! 🤗
    46 комментариев
    10 классов
    ♡_____Болалигини, махалладаги тўй ошларини соғинганлар учун! 🤗
    47 комментариев
    25 классов
    ♡_______Кимга нимани тиласанг шу ўзинга қайтаркан. Мен сизга Жаннатни тиладим! 🤲🥀
    46 комментариев
    6 классов
    0 комментариев
    92 класса
    ♡_____Қизи бор Оталарга Жаннат вожиб Ин ша Аллоҳ! 🤲🥰
    1 комментарий
    7 классов
    ҲАРОМДАН ТОПИЛГАН ҲАРОМГА КЕТАДИ   Менинг автомобил таъмирловчи қариндошим бор эди, Аллоҳ уни раҳматига олсин. У менга янги қимматбаҳо машина сотиб олган, аммо ўша машинада қандайдир носозликлари бўлган бир кимса ҳақида сўзлаб берган эди. У машинасини олиб келди, таъмирхона бошлиғи бу инсоннинг машина ва уни таъмирлаш ишларидан умуман бехабарлигини кўриб: – Машинада жиддий камчилик бор экан, буни таъмирлашга уч кун кетади, – деди.   Сўнгра ундан таъмирлаш хизмат ҳаққига катта пул, яъни минг лира сўради. Аслида бу иш тахминан бир соатларда тузатиш мумкин бўлган, юз лиралик иш эди. Аммо бу инсоннинг бунақа ишлардан бехабарлиги учун шундай алдовга қўл урди.   Ҳалиги устахона бошлиғи қимматбаҳо машинада аҳли билан бир кун у ёққа, бир кун бу ёққа, яна бир кун бошқа ёққа сайр қилди. Учинчи кун бир соатча уриниб тузатиб қўйди.   Эгасидан минг лира олди. Таъмир бунча турмаслигидан бехабар кимса пулни тўлаб кетди.   Ўша кун таъмирхона эгасининг ўғли темир станок олдида эканида кўзига темир парчаси сачраб кетди. Уни кўзини даволашга эса ўн олти минг лира кетди.   Мазлумнинг дуосидан сақланинг. Чунки бу мустажоб дуодир.   Аллоҳнинг китобига амал қилинг. Зинҳор ақлингизга суяниб қолманг. Ҳар доим одамларга тўғри сўзланг, алдай кўрманг. Шайх Нобулсийдан, "Қиссалар ва ҳиссалар"
    1 комментарий
    64 класса
    Ўзбекни ўзи қизиқ, ўзидан сўзи қизиқ. Ўйлаб топган ажойиб ихтироси ҳам қизиқ! 👍👏
    27 комментариев
    15 классов
Увлечения

Публикации автора

В ОК обновились Увлечения! Смотрите публикации, задавайте вопросы, делитесь своими увлечениями в ОК