ҲАВАС БИЛАН БОШЛАНИБ, МАҲЗУНЛИК БИЛАН ТУГАГАН НИКОҲ
Расулуллоҳ жанобимизнинг тутинган фарзандлари Зайд бир йил олдин уйланаётганида турмуши бахтли ўтишига ишонган эди. Зайнабдек гўзал, олий насаб, қийин ахволда қолганларга ёрдамини дариғ тутмайдиган кизга уйланар экану, бахтли бўлмайдими?!
Бу самимий, ширин хаёлларининг тез кунларда ҳақиқатга айланишини кутиб юрди. Лекин орзуйи рўёбга чиқмаслиги унга тобора аён бўла бошлади. Болалигидан пайғамбарлар Султони жанобимизнинг (с.а.в.) тарбиялари остида вояга етди. Ул зотни ота деб билди, дастурхонларида
овқат еди, бирга ҳаёт кечирди. Тарбия ва одоб, инсонийлик фазилати жиҳатидан у
инсонларнинг олдинги сафидан жой олиши шубҳасиздир. Таассуфки, оила ҳаёти у
кутганичалик бўлмади, тўғрироғи, Умму Айманда топганини ундан бир неча бора гўзал Зайнабда тополмади.
Зайнаб ўз насли ва гўзаллиги билан фахрланар эди. Расулуллоҳнинг завжаларига қарар, улардан ҳеч кам кўрмасди ўзини. Шундай ўйхаёлларда юрар экан, озод қилинган бир қулнинг
никоҳида экани унга бир толеъсизлик бўлиб туюладида, албатта. Аслида, Зайнаб эрига озод бўлган қул сифатида карашдан воз кечганида эди, юзага чиққан кўп ҳузурсизликлар барҳам топиб кетарди. Ёхуд Зайд ўрталаридаги бу тенгсизликни ҳисобга олиб, уйланиш масаласини аввалдан ўртага қўймаганида эди, иш батамом ўзгача хал бўларди.
Оила қурганларининг илк кунлариданок эр-хотин ўртасида пайдо бўлган ва борган сайин катталашган муаммо, ниҳоят, жиддий тус олди. Хўш, бу ҳолда айб кимда бўлиши мумкин?! Ё ҳар иккалалари тенгматенг айбдорми?! Бу мавзуни қўлимизда мавжуд манбалар ёрдамида изоҳлашнинг имкони йўқ...
Бир куни Зайд Фахри коинот жанобимизнинг хузурларига келди. Аммо бу гал нихоятда эзгин бир ҳолатда эди. Дардини Расулуллоҳгагина айта оларди. Зайнабга уйланганидан буён
бўлиб ўтган можароларни бирмабир гапириб берди. Фахрул мурсалийн: «Мен қурилган бу оиладан хушланмаган эдим. Ўшанда тушунишни хоҳламадинг», демадилар. Ҳарҳолда, бир пайтлар уни фарзандликка қабул қилганлар ва ҳар бир дардига малҳам бўлишни вазифалари деб
билганлар, шунинг учун Зайднинг гапларини охиригача эшитдилар. Зайд сўзларини:
—Мен ортиқ бирга туролмайман, эй Оллоҳнинг пайғамбари! — дея якунлади.
—Аёлингга эгалик қил ва Оллоҳдан қўрқ! — дедилар Расули акрам (с.а.в.).
Зайд қарамақарши ўйлар, зиддиятли туйғулар гирдобида уйига қайтди. Аёлига эгалик қилиш ва Оллоҳдан қўрқиш... Булар яхши нарсалар... Зайд Оллоҳдан қўрқадиган инсон! Аммо бу ерда Оллоҳдан қўрқишнинг маъноси — Жаноби Мавло ҳузурида хисоб берар экан, аёли олдидаги вазифаларини рисоладагидек бажариббажармаганлиги хусусида виждони таскин топадиган даражада иш тутгани, тинчтотув яшаб кетиш учун лозим бўлган ҳар қандай
фидокорликни энг яхши тарзда адо этгани ва бунга ишонч хосил қилгани, буларни Оллоҳ ризолиги учун бажаргани... Оила бузилишига сабаб бўладиган хатти-ҳаракатлардан узоқ туриш ва бу каби ҳолатлар аёли томонидан содир этилса, сабр ва мулойимлик билан, муаммони сулҳ
йўли орқали ҳал этиш... Эртага бу оила ажралиши билан ниҳоя топса, ажралишга сабабкор шахс бўлмаслик...
Ҳа, Пайғамбарга хос тавсия эди бу... Уйланиш хусусида Оллоҳдан қўрқишнинг маъноси устида ўйлаган Зайд бу бир жумла устида фикр юритгани сайин кенг маънолар билан тўлиб бораётганини кўрди. Аммо энди оилавий турмушнинг мазаси қочган, эр-хотин айриайри йўллардан келаётган йўловчилар каби бўлиб колишган эди. Ўртада бу кўнгилсизликлар қатрақатра томаётган бир коса бўлиб, ҳар томчи у сабр косасини тўлдирар, бир куни бу
косанинг тўлибтўкилиши аён эди.
Бу орада Жаброили амин келди, Расули акрам жанобимизга Зайд билан Зайнаб орасидаги келишмовчилик ажралиш билан тугашини ҳамда кейинчалик Зайнаб ул зотнинг ўзларига завжа қилиб берилажагини билдирди.
Зайд иккинчи бор Сарвари оламнинг олдиларига келди. Илк келишида олган тавсияларга амал қилишга роса урингани, аммо орада ўтган шунча кун ичида оиласи билан муносабатлари тузалиш ўрнига яна кескинлашганини айтди. Охирида ажралиш ҳақида сўз очиб, бу борадаги фикрларини сўради.
Саййидул башар (с.а.в.) бу сафар ҳам Зайдни хотинига эгалик қилишга ва Оллоҳдан қўрқишга буюриб жўнатдилар.
Аммо кўп ўтмай Зайд учинчи бор келди ва:
— Ё Набийаллоҳ, мен Зайнабни қўйиб юбордим, — деди.
Энди оила риштаси узилган, уни кайта боғлаб бўлмаслиги аниқлашди. Шу тариқа катта бир ҳавас билан бошлаган турмушини Зайд катта хафақонлик билан тугатди.
Ўзаро мехрсиз ҳузурҳаловатли оила қуриб бўлмаслигига яна бир бор қаноат ҳосил килган Зайд бу ҳодисадан кейин Умму Айман билан аввалги турмушига қайтди. Зайнаб эса ўзи ёқтирмаган бир ҳаётни орқада қолдириб, бошини озод қилди.
* * *
Рамазон ойи келди. Мўминлар яна саҳарликка тура бошлашди. Буюк Мавлонинг ризолиги учун ейишичишни тарк этиб, қуёш ботгунга қадар рўзани бузадиган барча амаллардан узоқ юришнинг маънавий лаззатини тотишар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимиз кечалари таровиҳ намозини масжидга чиқиб ўқиб берардилар. Жамоат сафи иккинчи ва учинчи кеча янада ортди.
Тўртинчи кечаси Пайғамбаримиз масжидга чиқмадилар. Одамлар таровиҳ намозини фарз деб ўйлаб қолиш эҳтимоллари бор эди. Шунинг учун чиқмаганларини билдириб, бундан кейин бу намозни ҳар ким ё уйида ёлғиз, ё масжидда ўқиши мумкинлигини тавсия қилдилар.
Бир куни жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) масжидда асҳоб билан суҳбат қуриб
ўтирганларида, ёнларига қаттиқ хафа экани рангрўйидан шундоқ билиниб турган бир одам келди.
—Ё Набийаллоҳ, тамом бўлдим, ёндим! — деди у.
—Нима у сени тамом қилган?
—Рўза холимда аёлимга якинлик қилиб қўйдим.
—Озод қилишга бир қулинг борми?
—Ҳозиргача ҳеч қулим бўлган эмас.
—Унда узлуксиз икки ой рўза тута оласанми? Келган одам афсус билан бошини чайқади:
— Эй Оллоҳнинг расули, бошимга келган бу бало мен айни рўзадорлигимда содир бўлди.
— Олтмиш фақирни тўйдиришга кучинг етадими?
— Сизни ҳақ дин ила юборган Оллоҳга касамки, фақирни тўйдиришга ҳеч қурбим
етмайди.
Бошқа бир чора қолмаган эди. Расулуллоҳ жаноблари унга кутиб туришни айтдилар.
Ҳалиги одам бир чеккага ўтиб ўтирди. Расулуллоҳ асҳоблари билан суҳбатни давом эттирдилар.
Иттифоқо, ўша пайт Пайғамбаримизга бир замбил тўла хурмо келтирилиб, фақирларга
тарқатилиши сўралди. Пайғамбаримиз:
—Қани у ёнган одам?! — дея овоз бердилар.
—Шу ердаман, ё Расулуллоҳ.
— Мана буни олда, камбағалларга садақа қилиб тарқат.
Келган киши ўзининг энгилбошига термулди. «Бу ҳолимга қарасангизчи, ё Набийаллоҳ» дегиси келарди. Кейин шундай деди:
— Мендан ҳам камбағалга тарқатаманми, эй Оллоҳнинг пайғамбари?! Касам ичаман... ҳа,
ҳа, Оллоҳга қасамки, Мадинани ўраб олган шу кора тошлоқ орасида мендан камбағалроқ инсон йўқ!
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) озиқ тишлари кўринадиган даражада кулиб:
— Унда, бу хурмони олиб бориб, оилангга едир — дея марҳамат қилдилар. ( Бухорий;
2/236.)
БАХТЛИ ТУРМУШ
Шаввол ойининг илк кунлари. Умму Салама узоқ йиллар бир ёстиққа бош кўйган эрининг ғамини унутишга ҳаракат қиларди. Ҳеч кимга турмушга чиқмай, хатто бундай таклифларни қабул қилмай, ўзига оро бермай, жоиз бўлган тўрт ойу ўн кунлик идда муддатини тугатди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимизнинг тавсияларига биноан ўзи ва марҳум эри ҳақига Оллоҳ таолодан рахмат ва мағфират тилаб, чин дилдан, самимий дуо қиларди.
Бир куни уй ишлари билан овора экан, эшик тақиллади. Келган Умар ибн Хаттоб эди.
—Салом сенга, эй Умму Салама!
—Сенга ҳам салом бўлсин, эй Хаттобнинг ўғли!
— Расулуллоҳ номларидан элчи бўлиб келдим хузурингга.
— Мархабо, ё Умар!
Азиз меҳмон уйга кирди.
— Жанобимиз (с.а.в.) сенинг қўлингни сўраяптилар, эй Умму Салама!
Умму Салама Ҳазрати Умарнинг бундай бир таклиф билан келганини ақлига
сиғдиролмади. Тугун энди очилди... Ойлардир, «Абу Саламадан хайрлироқ яна ким бўлиши мумкин?» саволининг жавобини қидирди, бироқ «Расулуллоҳ жаноблари бундай дуони бекорданбекор тавсия қилмагандирлар» деган ўйда дуосини оғзидан қўймай келди. Энди эса...
Бундай бир таклиф рад этилмас, ҳатто тараддудла қаршиланмас эди.
Аммо кўпни кўрган бир хотин эди Умму Салама... Йиллар давомида аччиқ ва тотли кўп хотиралар унинг руҳини нене ҳаёт тажрибалари билан йўғирган.
Ҳар бир мўмина аёл фақат орзу қила оладиган энг бахтли никоҳ таклифи... ва бу таклиф Оллоҳнинг расулидан чиқиши!.. Бироқ Умму Салама бу шарафга ноил бўлишдан ҳам кўра кўпроқ бу шарафни муҳофаза қила билишнинг янада аҳамиятли эканини тажрибасила билар эди.
— Жуда яхши таклиф билан келибсан, эй Хаттобнинг ўғли. Бироқ мен рашкчи бир
хотинман. Бундан ташқари, каровга муҳтож етимларим бор. Пайғамбар жанобимизни
ранжитадиган бирор ножўя хатти-ҳаракат содир этиб қўяманми деб қўрқаман. Пайғамбарлар имоми ҳазратимизга салом ва хурматларимни етказ ва ул Зоти бобаракотнинг таклифларини
қабул қила олмаслигимни айт.
Буюк Умар бу одоб, бу тарбиядан лол холда у ердан чиқиб кетди. Онглиликнинг, виқорли
бир туйғунинг асари эди бу муомала! Оёғининг остигача келган бебаҳо неъматни «Расулуллоҳ жанобимизнинг кўнгилларини ўкситиб қўйсама?» деган андиша ила рад этиш... Умму Салама бу муносабати билан ҳам Расулуллоҳнинг таклифларини рад этди, ҳам Оллоҳнииг розилигига
ноил бўлди.
Расули акрамни ҳурмат қилган ҳар бир киши бирор мактабда ўқимаган Умму Саламанинг бу ҳаракати қаршисида лол қолиб, унга чуқур ҳурматэҳтиром кўрсатиши табиийдир...
Эй аёллар дунёсининг гултожи, эй Султони анбиёнинг шарафли хотини, эй мўминларнинг суюкли онаси! Хоки пойингизни кўзига тўтиё қиладиганлардан Сизга битмастуганмас салом ва
ҳурматлар бўлсин! Денгизларда бир томчи сув қолган муддатгача, Ер юзида нафас олгувчи бир инсон қолгунга қадар Муҳаммад умматидан салом ва севги бўлсин Сизга!
Умму Саламанинг жавоби Сарвари анбиёга етказилди. Бу сафар Султони анбиё жанобимиз Умар ибн Хаттобни ёнларига олиб, Умму Саламанинг уйига ўзлари ташриф буюрдилар. Умму Салама тери ошлаб ўтирган экан, дарров ишини йиғиштирди. Қўлларини ювиб, муҳтарам
меҳмонларга пешвоз чиқди. Ичи хурмо толаси билан тўла бир кўрпачани пайғамбарлар имомининг остларига тўшади.
Расулуллоҳ айни таклифни игахсан ўзлари яна бир бор такрорладилар. Одоб ва ҳурмат ила безанган ифодалар бундай бўлди:
— Ё Набийаллоҳ! Сизнинг бу таклифингизни қабул этмаслик қўлимдан келмайди.
Афсуски, мен ўта рашкчи бир аёлман. Сизни ранжитиб қўйишдан қўрқаман! Боз устига, қаровга муҳтож етимларим ҳам бор. Улар сизга юк бўлишади. Қолаверса, ёшим ҳам бир жойга бориб қолганини кўриб турибсиз.
Расули кибриё (с.а.в.) бундай жавоб қилдилар:
— Рашкингни Оллоҳ таоло кетказади. Қариликка келсак, мен ҳам сен кабиман. Болаларинг эса менинг болаларимдир.
Илгари сурилган барча эътирозлар шу тариқа бартараф этилди. Умму Салама гапни чўзиб ўтирмади.
— Туринг, эй Умар, мени Расулуллоҳга никоҳланг! — деди.
Шундай қилиб, Умму Салама акли, тажрибаси ва одоби билан, умр бўйи ҳаракат қилинса ҳам эришиш мушкул бўлган буюк бир мартаба соҳибаси бўлди.
У вафот этган Зайнаб бинти Ҳузаймага тегишли хонага жойлаштирилди.
* * *
Расулуллоҳ никоҳларидаги хотинлар шу тариқа тўрт нафарга етди: Савда, Ойиша, Ҳафса ва Умму Салама (Оллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин).
Расули акрам хар кеча улардан бирининг ёнида қолар эдилар. Савда бу хисобдан ташқари эди. Бадр жангидан сўнг олиб келинган асирлар орасида Суҳайл ибн Амрни кўриб, Савда ўзини
тутолмасдан: «Қўлоёғингни бундай боғлатгандан кўра, обрў билан ўлиб кетганинг яхши эмасмиди?!» дея бақириб юборган, унинг бу нолойиқ хатти-ҳаракати жаноби Пайғамбаримизга ёқмаган эди. Савда қилган ишига пушаймон еди, албатта. Гуноҳини кечиртиришга кўп уринди.
Ҳатто бир кун талоқ олиб қолишдан қўрқиб юрди. Ўзи кари ва анчагина семиз бўлган Савда Расули акрамга келиб:
— Бирдан-бир тилагим ўлгунимча завжангиз бўлиб қолишдир. Мени кўйиб юборманг! Бу
яхшилигингиз эвазига мен навбатимни Ойишага бераман, — деди.
Жанобимиз бу таклифни қабул қилдилар. Савда рамзий ўлароқ «Завжоти тоҳирот»
(Пайғамбаримизнинг покиза аёллари) орасида қолди.
Умму Салама никоҳнинг илк уч кунини Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ўтказди. Бундан бу ёғи энди у ҳам белгиланган тартибга риоя қилади.
Давоми бор.
#СаодатАсриҚиссалари3
Комментарии 2