Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Илм олиш бешикдан то қабргача фарздир хар бир Мусулмонга. Ҳурматли Азизлар сизларни ушбу гуруппага илм олиш ва илм улашиш учун таклиф киламаниз.Узаро илмингизни беллашиб икки дунё саодати учун фойдали илм олишни мақсадга мувофиқ деб билдик. Саволлар Ислом, Курьон, Каьба ва Пайгамбаримизди тарихларидан, Фиқҳ илмларидан булиши фойдадан холи эмас. Олаётган ва улашаётган маьлумотлар ишончли ва сахех булишини талаб киламиз бу эса олаётган илмимизди зиёда ва фойдали булиши учундир. Аллоҳ Субҳаноҳу таола илмда бардавом қилсин барчамизни. Ин Шаа Аллоҳ Гуруҳ қоидаларига риоя қилишингизни сураб қоламиз! 1. Узаро иззат ва ҳурматда булингизлар. 2. Шариатдан ташқари су
Инсон ким? Инсон - бу дунёга ҳеч нарсасиз келадиган, дунёда ҳамма нарсани ортидан чопадиган,  жудаям кўп нарсаларни тўплайдиган, кетаётганда барча нарсасини қолдириб,  Роббисининг ҳузурида барча тўплаган ва қолдирган нарсалари учун ҳисоб берадиган махлуқотдир... 🥀🥀🥀
#Қуръон_илмлари (8) ВАҲИЙНИНГ ҲОЛАТЛАРИ Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга турли ҳолатларда келар эди: 1. Гоҳида Расулуллоҳга ўзининг ҳақиқий яъни фаришта суратида кўринар эди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг «Дарҳақиқат, ўз Роббининг улкан оят (белги)ларидан кўрди», деган сўзи ҳақида шундай деган: «У зот Жаброилни кўрганлар, унинг олти юзта қаноти бор эди» (Бухорий «Тафсир китоби»да, Муслим «Иймон китоби»да ривоят қилган). 2. Гоҳида инсон суратида кўринар эди. Шунда саҳобалар ҳам кўришар, гапларини эшитишар эди. Муслим ривоят қилган Умар розияллоҳу анҳунинг ҳадисида келгани каби: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эди
Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «....Ёмонларингиз – яхшилигидан умидвор, ёмонлигидан омонда бўлинмайдиганингиздир» Термизий ривояти (Абу Ҳурайра (р.а)дан) Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Раҳм қилинглар, сизларга ҳам раҳм қилинади. Кечиринглар, Аллоҳ ҳам сизларни кечиради. Гап бир қулоғидан кириб, бошқасидан чиқиб кетадиган кимсалар ҳолига вой бўлсин! Қилаётган ишининг гуноҳлигини била туриб, ундан тийилмай қилаверадиган кимсалар ҳолига вой бўлсин» Имом Аҳмад ривояти (Абдуллоҳ ибн Амр (р.а)дан) Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Қийинчиликда (Фасод-фитна кўпайиб кетганида) ибодат қилиш менга (яъни, Маккадан Мадинага) ҳижрат қилинган кабидир» Имом Муслим ривояти (Маъқал ибн Ясор (р.а)дан) Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ким у
🍃🕊️🕋🕊️🍃 🕊Яратган эгамнинг дийдорига фақат салим қалб билан етиш мумкинлигини башорат этган ва бу йўлда инсониятга намуна бўлган ҳабибимиз  Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллаллоху алайҳиссаломга, унинг аҳли байтлари ва асҳобига дуруд салавоту саломлар бўлсин! Танингиз соғ умрингиз узун бўлсин!!! Аллохим сизга Хотиржам қалб,равшан ақл тан сиҳҳатлик, дил софлиги соғлом фикр,  Онанинг дуоси Отанинг меҳри, ака ➖ уканинг борлиги фарзанднинг кулгуси дўстнинг эътибори 🕊  Аллоҳ учун яхши кўриб дуо қилувчи инсоннинг борлигидир Аллоҳ бу неъматларни канда қилмасин! Қайси биридир узилган бўлса, Мехрибон Аллоҳим Ҳайрли  билан тўлдирсин! 🍃🕊️🕋🕊️🍃
ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ — Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур. Ўғлим, сиз шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда
ЗИКР – ИБОДАТЛАРНИНГ АФЗАЛИДИР. Бу ҳақида Сарвари олам ўзларининг ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қилганлар: " أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِخَيْرِ أَعْمَالِكُمْ وَأَزْكَاهَا عِنْدَ مَلِيكِكُمْ ، وَأَرْفَعِهَا فِي دَرَجَاتِكُمْ وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ إِنْفَاقِ الذَّهَبِ وَالْوَرِقِ وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ أَنْ تَلْقَوْا عَدُوَّكُمْ فَتَضْرِبُوا أَعْنَاقَهُمْ وَيَضْرِبُوا أَعْنَاقَكُمْ؟ قالوا : بَلَى قَالَ : "ذِكْرُ الله" (رَوَاهُ الإمَامُ الطَّبَرَانِيُّ عن أَبى الدَّرْدَاءِ رضي الله عنه) яъни: “Сизларга Хожангиз ҳузурида амалларингизнинг энг яхшиси бўладиган, даражаларингизни кўтарадиган,  олтину кумушингизни инфоқ қилишдан кўра  хайрли бўлган, душманингизга йўлиққанингизда ўзаро Аллоҳ йўлида урушиш
Бир иморат У дунëга бир иморат солай дедим Қуръон деган бозорига аста келдим Савдогарлар чунон экан кутиб олди Бирин-кетин жихозларни санай қолди Мана Ихлос мана Ясин барака бор Олинг арзон хатто текин Бақара бор Зикрлар бор саловат бор ҳамду сано Шукурлар бор тавбалар бор минг тасанно Солар уйим катта эмас 2 метр Сал ошиқча сурар бўлсам мени кечир Бисмиллаҳ деб аталган тўрт устун олдим Уй қуламас намоз деган уста солдим Ўзим учун шинам қулай ëруғ бўлсин Бунинг учун Фотиҳадан ғишт қўйилсин Таборакдан олдим уйим пештоқларин Безаб уйим тинмай Мулки муштоқларим Ҳар михлари бўлиб зикр хамду сано Саловатлар безар уйим минг тасанно "У" дунëдан уйим битар том ëпилар Шифрла
Сен учун сомон хаси қадар қийматга эга бўлмаган бир Ғарибнинг (вайрон бўлган дардли) кўнгли, Арши-Аълодан ҳам, Курсийдан ҳам, Лавҳул-Маҳфуздан ҳам, Қаламдан ҳам устундир… Мавлоно Румий
00:51
VID-20240507-WA0018.mp4
663 просмотра
МЎЪЖИЗАКОР БОҒ" Муҳташам уйимда "гўзал боғ"им бор, Ўлчаб кўрсам экан юз ўн тўрт қадам. Аммо мендек ўғлин йиғлатиб зор-зор, "Боғ"ни бир сайр қилмай ўтдилар дадам. У "боғ"га қўймоқлик мумкинмас оёқ, Лек сайр қилган топар барокат ва хайр. "Мўъжизакор боғ"нинг зўрлигига боқ, Унга оёқ қўймай қиладирлар сайр. "Боғ"нинг бир четига экилган "анжир", "Анжир" тотган борки Хақни танийди. Юрагимни сузгач бахайбат "сигир", Оғзим "лахта қон"га тўлса қанийди! Деманг "боғ"да фақат борми "чумоли" Қарангки "боғ"имда "ўргимчак" хам бор. "Боғ" "аёллар"данда эмасдир холи, "Боғ"им тоғ эмасу, унда хам бор "ғор!" Инонинг бу "боғ"да баҳор, ёз, куз, қиш, Юз йигирма қулоч, "дастурхон" ёзиқ. "Фил" хам учратарсиз д
Показать ещё