Баъзан жазо, баъзан мукофот..
Сабр..
Бу бир вақтнинг ўзида ҳам
исён, ҳам офият. Баъзан жазо, баъзан мукофотдир. Баъзан туганмас саволлар, баъзида эса сўзсиз берилган жавоб. Баъзида бу исталмай қабул қилинган
қарорлар, баъзан эса шунчаки роҳат..
Сукут аслида гўзал ибтидо ёхуд оғриқли интиҳо. Гоҳида синов, гоҳо каффорат. Гоҳ дардлардан соябон, гоҳо дуолар ижобати.
Ортингизга қаранг! Агар тафаккур билан қарасангиз аслида, Аллоҳ бизни синаган ҳар бир вазият бизни ўзгартирганини, ўсишингизга ёрдам
берганини, сизни кучли қилганини, сизга сабоқ берганини ва сизни яхши инсон қилганини кўрасиз.
Зеро, У қилган ҳамма нарса биз учун яхши. У нима-ки қилса гўзал ниҳояси бор…
"Дамашқдаги бир қабр
Айни яшаётган пайтингизни имкон деб билинг ва у билан машғул бўлинг. Ўтмиш учун қайғурманг, келажакдан эса хавотирланманг...
Биз учун бугун яна қуёшли тонг, тоза ҳаводан нафас олиш неъмати ва ҳаётимизни яхши амаллар билан тўлдириш имкони бор...
Шундай экан, бугунимиз гўзал хотима топсин, бугун улгурайлик, бугун эришайлик, бугун уддасидан чиқайлик ва бугун бахтга эришайлик...