Тақдир инсондан воз кечмайди.
У ҳар он қайта ва қайта ёзилаверади.
Шундай пайтлар бўладики: "Бу ишни қилмайман", — дейсану, лекин қилишга мажбур бўласан.
"Энди бунга чидай олмайман", — дейсану, аммо барибир, чидайсан.
"Буни сева олмайман", — дейсану, бироқ яна севасан.
"Воз кечиб кетолмайман", — дейсану, лекин бир лаҳзада воз кечиб кета оласан.
"Ўлдим", — дейсану, аммо яшашда давом этасан...