589427355045

tirik sozlar

‭Чиқиш 16:1-5, 12-18 Халқнинг бутун жамоаси Илимдан чиқиб жўнади. Улар Мисрдан чиққанларидан кейин бир ой ўтгач, Илим билан Синай тоғи оралиғидаги Син саҳросига етиб келдилар. Улар саҳрода турар эканлар, ҳаммалари минғирлаб Мусо билан Ҳорундан нолишди: “Қанийди Эгамиз бизни Мисрда ўлдириб қўя қолганда эди! Биз Мисрда гўшт солинган қозон бошида ўтирардик, тўйгунимизча нон ердик. Сизлар эса, бутун жамоа очликдан ўлиб кетсин деб, бизни саҳрога олиб келдингиз.” Шунда Эгамиз Мусога: — Нонни сизларга осмондан ёғдираман! — деди. — Халқ ҳар куни чиқиб, кунда керак бўладиган нонини йиғиштириб олади. Шу йўл билан бу халқни синайман. Улар Менинг кўрсатмаларимга риоя қиладиларми, ёки йўқми, кўраман. Ҳ‬
589427355045

tirik sozlar

‭Чиқиш 14:6-29 Фиръавн жанг араваларини тайёрлатди, лашкарини ёнига олди. Эгамиз Миср фиръавнининг юрагини тош қилиб қўйди. Фиръавн Худонинг халқининг ортидан қувди. Худонинг халқи шахдам қадам билан Мисрдан чиқиб кетаётган эди. Мисрликлар — фиръавннинг жамики лашкари, отлари, аравакашлар ва жанг аравалари билан бу халқининг ортидан тушди. Денгиз қирғоғида Баал–Зафўн қаршисида — Пий–Хахирўт яқинида Худонинг халқига етиб олдилар. Улар бу ерда қароргоҳ қурган эди. Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. Шундан кейин халқ денгиздаги қуруқ ердан юриб, ўта‬
589427355045

tirik sozlar

‭‭Чиқиш 13:17-22 Халқ урушга дуч келиб қолса, Мисрга қайтиб кетмасин, деб ўйлади Худо. Шунинг учун фиръавн Исроил халқига ижозат бергандан кейин, Филист халқининг юрти орқали ўтадиган йўл тўғри Канъонга олиб борса ҳам, Худо халқни бу йўлдан бошлаб кетмади. Худо халқни Қизил денгизга саҳро бўйлаб айланма йўл орқали олиб кетди. Исроил халқи Мисрдан чиққанда, гуруҳларга бўлинган ҳолда йўлга тушди. Исроил халқи Сухотдан чиққандан кейин, саҳро этагидаги Этхамда қароргоҳ қурди. Эгамиз кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида уларнинг олдида юриб, йўлларини ёритиб йўл кўрсатиб борди. Шу тариқа Исроил халқи ҳамма вақт — кундузи ҳам, кечаси ҳам йўл юра олди. Кундузи ‬‬
589427355045

tirik sozlar

‭Чиқиш 12:29-36 Эгамиз ярим кечаси Мисрликларнинг жамики тўнғичларини — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғич ўғлидан тортиб, зиндонда ётган асирнинг тўнғич ўғлигача ўлдирди. Ҳамма чорванинг биринчи эркак боласини ҳам нобуд қилди. Ўша кеча фиръавн, унинг ҳамма аъёнлари ва бутун Миср халқи уйғониб кетди. Бутун Мисрни қаттиқ дод–фарёд тутди. Одам нобуд бўлмаган бирорта хонадон йўқ эди. Ўша тундаёқ фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақиртириб айтди: — Ўзларингиз ҳам, Исроил халқингиз ҳам йўқолинглар! Менинг юртимдан чиқиб кетинглар! Ўзларингиз айтганингиздай, бориб Эгангизга сажда қилаверинглар. Мол–қўйларингизни ҳам олиб кетинглар. Аммо кетаётганингизда, мени дуо қилинглар. “Исроил халқи юртимиздан те‬
589427355045

tirik sozlar

‭Чиқиш 12:1-13, 21-24 Мусо билан Ҳорун Мисрда яшар эканлар, Эгамиз уларга қуйидаги кўрсатмаларни берди: “Бу ой сизлар учун илк ой — йилнинг биринчи ойи бўлади. Исроил халқининг бутун жамоасига етказинглар: шу ойнинг ўнинчи кунида оила бошлиқлари битта қўзи ёки улоқча танлайди. Буни хонадондагилар тановул қилади. Битта жонлиқ бир оилага кўплик қиладиган бўлса, оила аъзоларининг сони ва бир одам тановул қиладиган гўшт миқдори ҳисоблаб чиқилади. Сўнгра ўша оила жонлиқ гўштини ёнидаги қўшниси билан бўлишади. Нуқсонсиз, бир яшар эркак жонлиқни танлаб олинглар. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурунгача қўзиларни алоҳида сақланглар. Сўнгра Исроил халқи жамоасининг ҳар бир хонадони ўзининг қўзис‬
589427355045

tirik sozlar

‭Чиқиш 11:1-10 Эгамиз Мусога айтганди: “Мен фиръавннинг бошига ҳам, Миср юртига ҳам яна битта фалокат юбораман, ўшандан кейингина бу ердан кетишингизга у сизларга ижозат беради. Бу юртдан ўзи сизларни ҳатто ҳайдаб чиқаради. Энди Менинг халқимга айт: ҳамма эркагу аёл Мисрлик қўшнисидан олтин, кумуш тақинчоқлар сўраб олсин.” Эгамиз Мисрликларни шундай қилдики, улар Худонинг халқига илтифот кўрсатдилар. Мусони ҳам Миср юртида, фиръавннинг аъёнлари, Миср халқи кўз олдида ғоят улуғ қилган эди. Шунда Мусо фиръавнга деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Тун ярмида Миср бўйлаб юраман. Шунда Мисрдаги ҳамма тўнғич ўғиллар — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғичидан тортиб, қўл тегирмонида ўтириб ишлаётган чўр‬
589427355045

tirik sozlar

‭Чиқиш 10:21-29 Эгамиз Мусога: — Қўлингни осмонга узат! — деб амр берди. — Мисрни қўрқинчли зулмат қоплайди. Мусо қўлини осмонга узатди. Шундан кейин Миср уч кун давомида зимзиё зулмат ичида қолди, биров бировни кўра олмади. Натижада ҳеч ким бирон жойга юриб бора олмади. Худонинг халқи яшаётган ер эса ёруғ эди. Фиръавн яна Мусони чақиртириб, унга: — Боринглар, Эгангизга сажда қилаверинглар, — деди. — Бола–чақаларингизни олиб кетаверинглар. Аммо мол–қўйларингизни қолдириб кетасизлар. — Бўлмайди! — деди Мусо. — Чорвамизни ҳам олиб кетишимизга ижозат беришинг керак. Биз Эгамиз Худога қурбонликлар ва куйдириладиган қурбонликлар келтирамиз. Эгамиз Худога сажда қилганимизда, қурбонликларни шу мол‬
589427355045

tirik sozlar

Мусо билан Ҳорун фиръавннинг ҳузурига бориб, унга Эгамизнинг шу гапини етказдилар: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Сен қачонгача Менга итоат этмай юрасан?! Халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилишсин. Агар халқимнинг кетишига ижозат бермасанг, Мен эртага юртингга чигирткалар юбораман. Дўлдан омон қолган ҳосилингизни, далада ўсган жамики дарахтларингизни чигирткалар еб битиради.” Шундан кейин Мусо фиръавннинг ҳузуридан бурилиб чиқиб кетди. Шунда аъёнлар фиръавнга: — Бу одам бизга тузоқ бўлса ҳам, қачонгача индамайсиз?! — дедилар. — Ижозат беринг ўшаларга! Кетаверишсин. Эгаси Худога сажда қилишсин. Кўрмаяпсизми, Миср хароб бўлди–ку! Шундан сўнг Мусо билан Ҳорунни фиръавн ўз ҳузурига чақ
Показать ещё