Бирор инсоннинг ёнида яшасангиз, у сизга ўзгармагандай туйилади. Аммо узоқ йил кўрмасангиз, унинг бошқа одамга айланиб қолганидан ҳайратга тушасиз...
Вақт барчамизни қайтадан яратади. Бошидан бошлаш учун айро яшаш муқаррар танлов!
Ҳаётда яшаш осон эмас. Унда ҳақиқий маънода яшаб ўтмоқ учун албатта курашмоқ керак. Биз унда адашамиз, хатолар қиламиз, йиқиламиз, суриламиз, ёлғиз қоламиз, аччиқ кўзёш тўкамиз, қийналамиз ва ниҳоят ҳаётнинг ушбу зарбалари бизни кучли инсонга айлантиради... сабр Бахтнинг кувончи шунда билинаркан. Маржон