📚Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, бизларнинг зиммамиздаги хотинларимизнин ҳақлари нима?» десам, у зот ﷺ «Ўзинг овқатланганда унга ҳам едирмоғинг ўзинг либос кийганингда уни ҳам кийинтирмоқлигинг ва юзига урмаслигинг, ...сўкмаслигинг ҳамда уйингдан ташқари жойда аразлашмаслигинг», дедилар» ✍Абу Довуд ривояти (Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан)
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар Аллоҳ сиз яхши кўрган нарсани бардавом этишини истасангиз, сиз У яхши кўрган нарсада бардавом бўлинг». ("Ал-бидоя ван ниҳоя", 12/392)
____ /// Тонгда ушбу етти дуони ўқишни унутманг !1. الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور 1) ____ Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.! ...... 🍃 Маъноси: Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир. ◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇ 2. الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ 2) ____ Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи. ...... 🍃 Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. ◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇◇ 3. لا إِلهَ إلا الل
«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар» Яна бир сокин тонг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мўмин ва мўминанинг жони, фарзанди ва мол-мулкида синов-мусибатлар давомий келаверади, тоинки, Аллоҳга йўлиққанда унинг бирор гуноҳи қолмайди». Имом Термизий ривояти.
Жазоирлик эр-хотин Аллоҳга яхши гумонда бўлиб, 23 йил чиройли сабр ила кутганларидан сўнг Аллоҳ таоло уларга фарзанд ато этибди. Ота шукр саждаси ила Раббига ҳамд айтмоқда. Аллоҳ барча фарзанд талабидагиларга солиҳ-солиҳа зурриётлар ато этсин.
СИРОТ купригидан кимлар ута олади
16:01
СИРОТ кўприги ҳақида.
1 767 просмотров
Аллоҳим! Қалблаимизни Ўзинга,Росулинг Бўлмиш Муҳаммад (С А В) га, Ибодатинг Бўлмиш Намозга, Уйинг Бўлмиш Кабага, Мукофотинг Бўлмиш Жаннатга Муҳаббатли Қилгин, Амиийн!!!
✳️ УЧ НАРСА БОРКИ. ▪️Абу Ҳурайра (р.а) ривоятида. ➖Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч хил дуо шаксиз мустажобдир: 1. Мазлумнинг дуоси; 2. Мусофир (ғариб)нинг дуоси; 3. Отанинг болага қилган дуоси». ➖Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Учта сифатга эга бўлган киши айбли ҳисобланади: 1. Ўз айбини кўрмай, ўзгалар айбини кўрса; 2. Ўзида ҳам бор (айбли) ишда бошқаларни айблаб, устидан кулса; 3. Суҳбатдошига азият берса». ➖Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч хил сифат борки, ким уларга эга бўлса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни ҳимоя қилиб, Ўз жаннатига киритади: 1. Заифлар билан хушмуомала бўлиш; 2. Ота-онага шафқатли (меҳрибон) бўлиш; 3. Қўл остидагиларга ҳимматли бўлиш».
Ё РОББИЙ! Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла! Жума кунингиз муборак бўлсин!!! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, яҳшилар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти). Аллоҳ барчамизга ушбу кунни ҳайрли ва барокатли қилсин.
Показать ещё