Предыдущая публикация
Умрбод бирга,
Демакки умримиз тугаб бўлдими,
Жуссалар тирикку, ҳаёллар тирик,
Севгимиз ўлдими, кўнгил ўлдими?
Умрбод дегандинг,
Абадул абад,
Кетмас баҳоримсан,боримсан дердинг.
Айтгинчи, ёмғирдан сўнги камалак,
Қизғалдоқ баргидек омонатмидинг.
Гулханга айландинг, аммо зум ўтмай,
Ёниб бўлган шамга ўхшадинг, қолдинг.
Ишқим оловини беписанд билган,
Қанотлари куйган капалакмидинг.
Умрбод дегандинг,
Умрдек қисқа,
Иқрору, изхорлар ҳушимни олди.
Олов йўқ, сен йўқсан, ҳатто кул ҳам йўқ,
Куйган жароҳатлар чандиғи қолди.
Малика Салимова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9