589330826019

Dil so‘z

Sardor ibraim ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, Кечмоқ бўлса шунчалар осон. Жим тураман юрак дод солса Сизни жондан севар у нодон. Малика ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, Тилка-пора қилиб жонимни Лолаларга улашиб бергум, Сиз ўт қўйиб кетган қонимни. Sardor ibraim ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, Айланишдан тўхтамас гардун. Мен биламан, бордир бир инсон, Жон беришга тайёр мен учун. Малика ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, Ажралишга қилибсиз ҳавас, Фақат ишқнинг уволи учун Худоимдан қўрқмасангиз бас! Sardor ibraim ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, Тош бўлади кейин бу юрак. Ўйнаб-кулиб юрарсиз менсиз, Мен ҳам ўлиб қолмасам керак! Малика ✍ Майли кетинг, кетгингиз келса, М
589330826019

Dil so‘z

* * * Мени унут, Ҳудди дарахтлар, Куз келганда унутган баргдек. Истамасдим сенинг кўнглингда, Яшамоқни ҳасратдек, дарддек. Мени унут, Унута олсанг, Мактубларим ё йирт, ёки ёқ. Алданиб шод юргандан кўри, Мағрур туриб ўлган яхшироқ. Мени унут, Худодан сўра, Тушинга ҳам кирмайин ҳатто. Ажралишдик... Тўғридир... Бироқ, Севганимиз энг катта ҳато. Унутақол, Мени эслатган, Ҳар буюмни кўзингдан йўқот. Кўнглинга айт, соғинган чоғи, Жим йиғласин, кўтармай фарёд. Кўзларинга айтгин, Унутсин, Сени жондек суйган аёлни. Ва етмиш йил такрорлаб яша, "НЕГА?" деган битта саволни. Малика Тавфиқ
589330826019

Dil so‘z

Шеърнинг бош қахрамони мен эмас... . Нишонингман мўлжалга олган, Кўзлар қурол, нигоҳлар ўқда. Сени севиш мумкин эмасу, Севмасликнинг иложи йўқда! * Ошиқларим юлдуздек сероб, Ҳеч биридан кўнглим тўлмайди. Юрак гиёҳ, сен мисли офтоб, Сени севмай яшаб бўлмайди! * Гар бўлмасанг етмайди нафас, Ишқинг менга ҳаволар берсин! Бошқа ҳеч ким сендек бўлолмас, Бошқалари тошини терсин! * Сенга тушган заҳоти кўзим, Балоларга роса қолганман! Ўз жонимга азобни ўзим, Теп-текинга сотиб олганман! * Ҳийлаларинг бериб роса иш, Қалбим юртин айладинг ишғол. Лек сенда ҳам бор оғир юмуш, Қамалдасан сен ҳам билиб ол! * Ўзинг чўғга қўлинг солгансан, Тақдирга тан бергин, илтимос. Сен шунчаки
589330826019

Dil so‘z

* * * Кўнглимнинг боғлари музлик, қорликлар, Яна ҳаммасига айибдор тақдир, Энди якун топди интизорликлар, Энди келсанг ҳам бир, келмасанг ҳам бир... . Ой чиққан тун каби сокин ҳисларим, Қушлари қирилган кўнглим негадир. Сенингсиз ғарибдир ўнгим, тушларим, Энди билсанг ҳам бир, билмасанг ҳам бир. . Ғамларга жонимни тутардим қалқон, Жами озоринга қилардим сабр. Энди қизиғинг йўқ, сўзимга ишон, Энди кулсанг ҳам бир, йиғласанг ҳам бир. . Ооо, олов ишқимнинг йўқ эди ҳадди, Бир онлик васлинг деб югурардим зир. Ҳатто садоқатнинг букилди қадди, Энди севсанг ҳам бир, севмасанг ҳам бир. . Минг бўлак юракни тикладим қайта, Биламан, синовлар Худойимдандир. Яхши-ёмонига шукрона айт
589330826019

Dil so‘z

Таъсирли хикоя...! Бу хакдир азизлар .тезлик ошириб узизни ёки кимнингдир умрига зомин булмен!!! Бир одам машинасини катта тезликда бошқариб кетаётган эди. Йўлда уни ДАН ходими тўхтатди. ДАН ходими далолатнома ёзмокчи бўлди, хайдовчи эса, таниш билиш, яна бир канча нарсаларни ўртага солмасин ДАН ходими ёзишдан тўхтамади. Хайдовчи у билан тортишиш бефойда эканини билиб машинасига бориб ўтирди. ДАН ходими хайдовчига қўлидаги далолатномани тутқазиб ўзи кетди. Хайдовчи қўлидаги қоғозга қаради унда шундай сўзлар ёзилган эди."Мени иккита фарзандим бор эди. Бир қизчам ва бир ўғилчам. Қизалоғимни катта тезликда келаётган машина уриб кетди, ва қизалоғим оламдан ўтди. Хайдовчи бир оз муддат жазосини
  • Класс
Показать ещё