ҚАСАМ УРАР ЭКАН!
(Бир намозхон дўстим айтиб берган воқеа.)
Бу ибратли воқеа бундан 20 йил олдин содир бўлган эди. Ўша пайтлар тўй-маракаларда ароқ ичиб турардим. Шу ҳаром ичимликни ташлашга бир неча марта ҳаракат қилиб кўрдим, аммо ҳар сафар бир нарса сабаб бўларди-да, нафсим устунлик қилиб яна ичиб қўярдим. Кейин иродам сустлиги учун хафа бўлиб, ўзимни-ўзим койиб юрардим.
Охири бир куни масжидга кирдим-у меҳробнинг олдига бориб, қиблага қараб: “Аллоҳим, уйингда туриб, фарзандимни ўртага қўйиб қасам ичаман, энди умримнинг охиригача ароқ ичмайман!” деб қасам ичдим. Бу қасамнинг қанчалик масъулиятли ва оғирлигини ҳис қилардим, шунинг учун, ана 20 йил бўлибдики, ароқни қайтиб оғзим