БОР ҲАҚИҚАТ
Дунё бозор, сўнгги мозор,
Мен унда бир харидорман.
Бозорида бепул, озор,
Қадр излаб оввораман !
Дунё бозор, сўнгги мозор,
Мен аслида ижарачи.
Кулбаси ҳам кўнглимдан тор,
Шу кулбамга, вақт эгачи !
Дунё бозор, сўнгги мозор,
Мен, шунчаки йўловчиман.
Жарларидан бўлиб безор
Чаманларин, кўзловчиман !
Дунё бозор, сўнгги мозор,
Шу сўнггида, бор хақиқат.
Умр бўйи, кезиб бозор,
Мозоримни, топдим фақат !
Гул Баҳор.
Москва.27.05.2022.