Муборак рамазон ойига етказган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳ таоло барчамизга бу ойни ғанимат билиб, тоат-ибодат билан ўтказишни насиб этсин.
Ҳеч кимга сир эмаски, бу йилги рамазонни ўтган йиллардан фарқли ўлароқ, коронавирус пандемияси сабабли бутун дунё узра мураккаб шарт-шароитларда қарши олмоқдамиз. Мусулмонлар бу муборак ойни масжидларда жамоат билан намоз ўқишдан, оммавий ифторлар ўтказишдан маҳрум бўлган ҳолда ўтказишга мажбур қоладиган кўринадилар. Бир томондан вирусга чалинган инсонларнинг яқинлари хасталарининг тақдиридан хавотирда бўлса, бошқа тамондан кўпчилик оилалар моддий етишмовчилик хатаридан ташвишга тушганлар.
Аллоҳ таоло тақдир қилган ҳар бир ишда биз билган-билма