ТАБАССУМ КИЛИНГ.
ШУНЧАКИ ТАБАССУМ.
ОДДИЙГИНА…
Майли ҳаттоки самимий бўлмасин. Майлига, сохта бўлса ҳам
Адоват тўлиб тошган бу қалбларимиз бир гал бўлсада ўзини самимий ҳис қилсин.
Бир сафар нафс буюрганича эмас, балки қалб истаганидай дунёга разм солайлик.
Шундагина балки, ҳаётнинг биз аввал пайқамаган ёрқин жилоларига эътибор қилармиз.
Балки, шу биргина табассум бундан кейинги умр саҳифаси учун самимийлик дебочаси бўлар.
Аҳир иймонлимиз. Ҳарқалай ўзимизни шунақа деб ҳисоблаймиз-ку!...
Жар соламиз дунёга мусулмонман, дея.
Жумага чиқсанг бўлмайдими, деб дўстимизга ақл ҳам бўламиз…
Лекин,
Қизиқ…
Одамларни дилини оғритишдан ҳеч ҳам тоймайдиган биз каби “олий ирқ” табақа вакиллари