Beruniy | Yangiliklari kanali.
Telegramm tarmog'ida Beruniy Yangiliklar kanali õz ish faoliyatini boshladi talab va takliflar bõlsa marhamat +998994599565 Tijoriy takliflar uchun admin: @Beruniyrasmiykanal
https://t.me/beruniyyangiliklarkanali
2019 йил 22 май куни Беруний туманида кам таъминланган оилалар фарзандларининг 5та никоҳ ва 15та суннат тўйларини ўтказиш бўйича хайрия тадбири бўлиб ўтди. Беруний тумани ҳокими А.Х.Сапарбаев ташаббуси билан ўтказилган ушбу тўйлар кўплаб хонадонларга қувонч олиб кирди. Тўй қилиш орзусида бўлган кўплаб кам таъминланган оилаларнинг ушбу орзулари рўёбга чиқди. Келин-куёвларга мебель жамланмаси, кийим-бошлар, тилла никоҳ узуги, тўй болаларга 1000 000 сўм пул маблағи, велосипед, кийим-бошлар совға қилинди. Тўй тумандаги ҳашаматли "Олмос" тўйхонасида бўлиб ўтди. Бу ерда меҳмонларга тўкин тўй дастурхони ёзилди. Тўйда туман маданият бўлими санъаткорлари ўзларининг дилтортар ашулалари билан даврага
Яхшилар комагига мухтож бир бемор юртдошимиз, ватандошимиз Ўринбаева Заринанинг онаси ёрдам сўраб мурожаат қилди.
2013 йил 20 июлида Корақалпоғистон Республикаси Беруний туманида таваллуд топган Зарина Ўринбаева ўткир лимфобластли лейкоз, биринчи фаол даврини бошидан кечирмоқда.
У Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникаси 2-болалар бўлимида даволанмоқда.
Заринага 2018 йил 24 декабрда Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида мутахасислар томонидан оққон ташхиси кўйилган.
Хозиргача 4 курс муолажаларини олган. Навбатда асосий курслардан иккитаси, қўшимча қўллаб- қувватлови курсидан 9 та курс,
яни икки йиллик даволаниш муолажалари турибди.