ОНА ОГАЙ БОЛСА ОТА ХАМ
ОГАЙ БОЛИП КОЛАРКАН
___8 ёшли боланинг онаси вафот этгандан сўнг отаси бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб:
- Ўғлим, янги онанг яхши эканми, деб сýраб қолди.
Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди:
- Олдинги онам менга ёлғон гапирардилар, иккинчи онам ундай эмас экан.
Ота:
- Нимага ўғлим?
Ўғил:
- Гапимга қулоқ солмасанг сенга овқат бермай қўяман", дердилар. Гапларига қулоқ солмасам ҳам овқат берардилар. Янги онам, "агар ўйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дейдилар. Қачон ўйнаб қайтиб келсам овқат бермаяптилар.
Менга ёлғончи онамни топиб беринг.___
ОНА ОГАЙ БОЛСА ОТА ХАМ
ОГАЙ БОЛИП КОЛАРКАН