Бир куни бир қиз йўлдан адашиб автобусидан қолиб кетади. Нима қиларини билмай, энг яқин уйга бориб, эшикни тақиллатади. Эшикни бир йигит очиб, қизни кўриб ҳайрон қолиб, қиздан "ким сиз" деб сўрайди.
Қиз ўзини талаба эканлигини, бу ерга мактаби билан бирга автобусда келганини, улар билмасдан қизни қолдириб кетишганлигини ва ортга қайтиш йўлини билмаслигини бирма-бир айтиб берди. Йигит қизга:
-" Бу ер бир ташландиқ қишлоқ, сиз бора олмаётган шаҳарча жануб тарафда, сиз эса шимол тарафдасиз. Бу ерда ҳеч ким яшамайди. Келинг бу кечани шу ерда ўтказинг, эрта тонг билан сизни шаҳарчангизга элтиб қўяман, - деди.
Қизни уйига киргазиб, ўзининг ётоғини қизга бўшатди, ўзи эса хонанинг бир чеккасида
Фарзандларимга бегона бўлдим!
Инсон ўз хатолари учун ўзи жавоб бериши керак, атрофидагилар, ота-онаси ва айниқса фарзандлари эмас. Фақат ўзи! Бироқ баъзида бунинг жавоби топилмайди ёки топилгани шу қадар оғир келадики, ноилож, одамларга дил ёриш ва маслаҳат сўрашга мажбур бўласан. Мен ҳам ана шу мажбурият юзасидан ҳаётимни ҳикоя қилиб беришга жазм этдим…
Ўн етти ёшимда турмушга беришди. Ота-онам топган, танлаган ва ёқтирган йигит билан оила қураётганим, ҳаёт аталмиш оғир синов қаршисида турганим, бунинг учун етарли даражада тайёр эмаслигим мени у қадар ташвишлантирмасди ўшанда. Кўзни қамаштирадиган сарполар, бағоят гўзал оқ либос, карнай-сурнай садоларию тантанали тўй базми ва ҳамманинг