#ХАЁТИЙ РЕАЛ ВОКЕЯ Хожали фожиаси унутилмайди Дунёда ҳар куни минглаб, эҳтимол миллионлаб жиноятлар содир этилар. Ўғирлик, талончилик, товламачилик, фирибгарлик... Кимлардир охир-оқибат қилган қилмишига яраша қонун олдида жавоб беради. Кимларнингдир гуноҳини қайсидир асосларга таяниб кечириши ҳам мумкиндир. Аммо, биргина бегуноҳ инсоннинг қонини ноҳақ тўкишдек мудҳиш гуноҳ, оғир жиноят йўқ бу оламда. Аммо, ўнлаб, юзлаб маъсум кишиларни ғайриинсоний тарзда қатли ом қилиш-чи? Бундай қабоҳатни қандай номлаш, нима деб аташ ва қай тариқа жазолаш мумкин? Таассуфки. Бу ғалвали дунё ўз тарихида ана шундай қонли воқеаларга кўп бора гувоҳ бўлган. Биргина ўтган ХХ асрдаги суронли йилларни, қирғинбар