Ўқиб ҳайратда қолдим...
Таҳорат ҳукмларида ҳам мўъжизалар бор...
Аллоҳнинг бетадбир яратган мўъжизаси йўқ... Исломда беҳикмат ҳеч бир амалга тарғиб этилмайди. Ҳар бир нарса ўта мукаммал низом ва тенгсиз тафаккур билан ишлаб чиқилиб, Одам қавмига тақдим этилганки, дақиқа нуқталаригача ўрганган саринг жуда катта ганжи Ҳақнинг синоатини очаверасан...
Қуйидаги воқеани анча йиллар илгари бошқа давлатда истиқомат қиладиган бир яқиним ибрат учун сўзлаб берган эдилар, бугун ўшани сизларга илиндим:
«...бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир