ОВЧИ ҲИКОЯЛАРИ
туркумидан
БAЛИҚЧИЛAР
Бугун балиқчилар куни экан. Дунёда байрамлар ҳам кўп , қовун байрами,гилам байрами, ҳатто итларнинг байрами ҳам бор экан. Ҳа, майли, байрамларни қўяйликда,мақсадга ўтайлик. Ҳуллас, бизнинг шаҳримиз Aмударё қирғоғида жойлашган,шаҳар халқини кийикчилар деб аташади. Улар қадимдан овчилик, балиқчилик билан шуғулланиб келишган.Менинг дадам ҳам овчи эди. Оилада қиз фарзанд кўп бўлгани учун, дадам овга мени оборардилар.Aмударё тўлқинига қарши сузиб, Келиф ҳатто Термезгача борганимизни эслайман. Бир куни дадамнинг чўнқайма қармоғига катта лаққа балиғи илинибди.Балиқ жуда катта эди, таҳминимча 200 килограммгча келар эди. Дадам балиқни тортаман деса, балиқ дадам
Аёллар сабри... Она кадри... (хикоя)
«Жин урсин, энди нима киламана» , дея бошини кашиб Илхом ташкарига чикди.
Онасининг йигиси уни яна безовта килган эди. Бу гал хам муштипар она турт йилдан буён
бедарак булган углидан хавотир олиб йиглаган эди. Жамшид турт йилдирки Россияда ва ундан на хат бор, на хабар. Аввалига
кунгироклашиб, бир-икки сум жунатгани куйи гойиб булди. Ёнидаги шерикларию минтака
кидирув булимию барчаси харакат килдию бесамар кетди...
Аввалига дараги чикар деб барча якинлари хотиржам эди. Аммо ушанда хам муштипар она кечалари тиканга юмалаб чикарди гуё. Вакт утиши билан барчанинг юрагига гулгула
тушди. Кидирувлар эса кутилган натижа бермади...
Жамшид 28 ёшда эди ушан
Ҳалол луқма.
Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ шундай деган эканлар:
«Падари бузрукворим Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ вафот қилдилар. Тумонат одам йиғилиб кетди. Жанозага тайёргарлик кўрилаётган эди, отамни қадрдон дўсти, менинг устозим, мавлоно доктор Абдулҳай Орифий қуддуса сирруҳу етиб келдилар. У киши жуда кексайиб қолган эдилар, қийналиб келибдилар. Ҳам қаричилик, ҳам отамнинг вафотлари у кишига қаттиқ таъсир қилган эди. Падари бузрукворим Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ доим ёнларида ҳамийра деган, шакар қўшиб тайёрланган, одамга қувват берадиган бир дори олиб юрардилар. Кекса, касалманд одамга берай, бироз бўлса ҳам қувват бўлсин деб, отамдан қолган ўша дорини олиб чиқ
Оилали фохишалар.
Кейинги пайтларда хиёнат сабабидан парокандаликка учраётган оилалар ҳақида кўп эшитяпмиз. Бу ҳол ёш оилалар қолиб, ўн-ўн беш йил, балки ундан ҳам кўпроқ бирга ҳаёт кечирган эр-хотинлар орасида ҳам юз бераётгани ачинарли ҳол. Ҳаёт аччиқ-чучугини татиб кўрган, оқ-қорани ажрата оладиган кишиларнинг бу тахлит шармисорлик билан ажралиши таажжубга солади кишини. Минг хижолатлик билан сабабини сўрасангиз, тап тортмай:
— Эрим билан чиқишолмай қолдик. Менга ишонмайди. Ҳар қадамимни пойлайди. Бунақа ҳаёт кимга керак?!- дейишади чимирилиб.
Шунча йил бирга яшаб, энди эри ишонмай қолган экан.
Демак...
Умуман олганда никоҳига, оиласига хиёнат қилиш, шаҳвоний нафсга эрк бериш халқимизд