ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ ШАРТМИ?
Ассалому алайкум! Мен 37 ёшимда намоз ўқишни бошладим. 37 ёшимгача бўлган даврдаги ўқимаган намозларни қазо сифатида ўқиб адо этишим шартми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Қазосини ўқишингиз шарт. Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги кунимиздаги энг долзарб масалалардан бири саналади. Мўмин-мусулмонлар ўртасида, минг афсуски, бу маънода тушунмовчиликлар ҳам бор.
Бир тоифа кишилар орасида «одам умр бўйи намоз ўқимай юрган бўлса-ю, кейин тавба қилиб, тарийқат шайхларидан бирига қўл бериб, мурид бўлса, аввалги ўтган намозларини ўқимай қўйса, жоиз, улар елкасидан соқит бўлади, ўша шайхга қўл берган, тавба қилган кунидан бошлаб ўқийверади», деган мутлақо н