1. РИЁЗУС СОЛИҲИЙН | РЎЗА | ИМОМ НАВАВИЙ 🇺🇿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ ﷺ айтдилар. «Аллоҳ: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза мустасно. Чунки у Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим бераман», деди. Рўза қалқондир. Бирортангиз рўза тутган куни фаҳш сўз айтмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса: «Мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзидан келган ҳид Аллоҳнинг наздида мушкнинг бўйидан яхшироқдир. Рўзадорни хурсанд қиладиган икки хурсандчилик бор: ифтор қилганида хурсанд бўлади ва Роббига йўлиққанида рўза тутганига хурсанд бўлади». Муттафақун алайҳ. Бу имом Бухорий ривоят қилган лафздир.
    1 комментарий
    2 класса
    Sog'inch,,,,( tarjimasi bilan).mp4
    1 комментарий
    9 классов
    Бу ҳам Қуръонми? (8 қисм)
    6 комментариев
    12 классов
    1 комментарий
    1 класс
    #синовли_дунё 📖 ‎وَنَبۡلُوكُم بِٱلشَّرِّ وَٱلۡخَيۡرِ فِتۡنَةٗۖ 🇺🇿 "Биз сизларни (сабр-тоқатларингизни синаш учун) ёмонлик билан ҳам, (шукр қилишингизни билиш учун) яхшилик билан ҳам имтиҳон қилурмиз". (Анбиё, 35) • Инсон ёмонлик билан синалгани каби яхшилик билан ҳам синалади. Зотан, нимаики Аллоҳга яқинлаштирса, у неъматдир, гарчи ёмонлик бўлса ҳам. Нимаики Аллоҳдан узоқлаштирса, у офатдир, гарчи яхшилик бўлса ҳам.
    1 комментарий
    6 классов
    «Мусулмонларнинг Андалусиясидан бизга 30 та китоб қолди. Ўша китобларни ўқиб, атомни парчалашга эришдик. Агар биз ёқиб юборган ана ўша буюк Ислом цивилизациясига тегишли ярим миллион китоблар ҳам қолганида нима бўларди? Дарҳақиқат, агар ўша китобларни ёқиб юбормаганимизда, ҳозир фазодаги галактикалар орасида сайр қилиб юрган бўлардик». Пьер Кюри, Нобель мукофоти соҳиби, физик олим Илм олишга кечмас. Астойдил енг шимаринг. Зеро, Роббимиз буюрган биринчи амр ҳам "ЎҚИ!" бўлган.
    1 комментарий
    14 классов
    "Уламолар султони" деб аталувчи Из ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ Димашқда бўлган пайтида, (озиқ овқат нарҳлари) ҳаддан зиёд ошиб кетганидан, ҳатто боғлар жуда арзон баҳога сотиладиган бўлди. Шунда аёли унга тилла бериб: – Биз учун бир боғ сотиб олсангиз, у ерда ёзни ўтказардик, - деди. У зот тиллани олди-да, сотиб, пулини садақа қилиб юборди. (Уйига қайтганида): –Бегим, бизга борон нарса сотиб олдингизми? - деди аёли. – Ҳа, жаннатдан бир боғ сотиб олдим. Одамларни оғир аҳволда кўриб, тилланинг пулини садақа қилиб юбордим, - деди Из ибн Абдуссалом. Шунда аёли: – Аллоҳ сизни яхшиликлари билан мукофотласин, - деди. "Табақотуш шофеийя" китобидан
    1 комментарий
    13 классов
    Аллоҳ таолодан ушбу кунда қиладиган тоат-ибодат, солиҳ амал ва қурбонликларимизни Ўз даргоҳида қабул қилишини ва гуноҳларимизни мағфират этишини сўраймиз.
    1 комментарий
    21 класс
    #табрик 🎊🎉🎊🎁🎉🎊🎁🎊 ҚУРБОН ХАЙИТ БАЙРАМИ БАРЧАНГИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДРИ БАЛАНД ҚАДРДОНЛАРИМ. ЎЙЛАБ ЮРГАН БАРЧА ЯХШИ НИЯТЛАРИНГИЗГА ТЕЗ ОРАДА АЛЛОҲ ЕТКАЗСИН. КАСАЛ ЁТГАН ЯҚИНЛАРИМИЗГА ҲАМ ШИФОИ КОМИЛ НАСИБ АЙЛАБ, КЎРМАГАНДЕК БЎЛИБ ЮРИШСИН. © @SOF_ISLOM КАНАЛИ
    0 комментариев
    15 классов
    АЖОЙИБ САВОЛЛАР Мобил телефонини йўқотиб қўйган кишидек бомдод намозига ухлаб қолган кунингизга ачинганмисиз? Ўша кунни кечгача маҳзун ҳолатда ўтказганмисиз? Қуръон ўқишлик, энг савобли амал, дейсиз. Бугун Қуръондан неча оят ўқидингиз? Умрингиз давомида Аллоҳ учун, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган, ҳеч кимга кўрсатмаган бирор бир солиҳ амалингиз борми? Мусулмонман дейсиз, қилаётган ишларингиз, ҳулқингиз мусулмончиликка тўғри келадими? Ўз қисматингиздан нолийсиз,бой бўлмаганингиздан афсусланасиз. Ер юзида ўртача ҳисобда очликдан ҳар беш сонияда, бир киши нобуд бўлишидан хабарингиз борми? Бир хилликдан нолийсиз. Хоҳлаган таомларингизни тановул қиляпсиз, хаттоки, эртага қандай таом ейишингизни ҳам биласиз. Лекин баъзи ночор одамларда ейишга овқати йўқлигини биласизми? Дўстларингизга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/AAAAADwUv6C_hrara7sgOA
    2 комментария
    7 классов
sofislom

SOF ISLOM

© «SOF ISLOM» каналига Ижтимоий тармоқларда обуна бўлинг 👇 📲 Телеграм https://t.me/joinchat/AAAAAFUslA1hfkuRUoYxqQ 📲 YouTube https://www.youtube.com/c/sofislom1 📲 TikTok https://vm.tiktok.com/ZSVC1kQ2/
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар #Қадр_кечаси йилнинг бир кечасига яширилган бўлганида, унга муваффақ бўлиш учун йилнинг ҳар кечасини ибодат билан ўтказган бўлардим. Бунинг олдида ўн кеча нима деган гап?!». "Бадоиул фавоид"
9. РИЁЗУС СОЛИҲИЙН | РАМАЗОНДА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ | ИМОМ НАВАВИЙ #Рамазон 🇺🇿 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ ﷺ қачон Рамазонни охирги ўн кунлиги кирса кечани бедорлик ила ўтқазар эдилар. Ва аҳлларини ҳам уйғотиб изорларини маҳкам боғлаб, (ибодатга астойдил шўнғирдилар). Муттафақун алайҳ «САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️ ☪ Telegram.me/HADISuz
8. РИЁЗУС СОЛИҲИЙН | РАМАЗОНДА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ | ИМОМ НАВАВИЙ #Рамазон 🇺🇿 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ ﷺ одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахийликлари Рамазонда – Жаброил у зот билан учрашганда бўлар эди. Жаброил Рамазоннинг ҳар тунида у зот билан учрашиб, Қуръонни дарс қилишарди. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ ﷺ Жаброил у зот билан учрашган кезлари яхшиликда эсган шамолдан ҳам сахий бўлиб кетар эдилар». Муттафақун алайҳ «САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️ ☪ Telegram.me/HADISuz
7. РИЁЗУС СОЛИҲИЙН | РЎЗА | ИМОМ НАВАВИЙ #Рамазон 🇺🇿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ ﷺ : «Уни (ҳилолни) кўриб, рўза тутинглар ва уни кўриб, рўзани очинглар. Агар сизларга билинмай қолса, Шаъбоннинг ададини ўттизтага етказинглар», дедилар. Муттафақун алайҳ. Бу Бухорийнинг лафзи.
6. РИЁЗУС СОЛИҲИЙН | РЎЗА | ИМОМ НАВАВИЙ #Рамазон 🇺🇿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ ﷺ : «Қачон Рамазон ойи келса, жаннат эшиклари очиб юборилади, дўзах эшиклари эса ёпиб ташланади ва шайтонлар занжирбанд этилади», дедилар». Муттафақун алайҳ «САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️ ☪ Telegram.me/HADISuz
Показать ещё