Сенсизлик нима ўзи биласанми сен? Бўғзимда нафасим тиқилиб қолган, Гоҳ кулиб,гоҳ йиғлар телбадаман мен, Аслида қалбим ҳам ҳуввуллаб қолган. Сенсизлик нима ўзи биласанми сен? Ичимда булутлар макони тўлган, Довуллар дастидан чидолмайман мен, Қанотим қайрилган учолмай қолган. Сенсизлик нима ўзи биласанми сен? Жон олиб,жон бериб охири толган, Хазонлар остидан чиқолмаган мен, Армонлар боғида ёлғизлаб қолган. Сенсизлик нима ўзи билмайсанда сен...
У ЎЧИРИБ КЕТСИН ИСМИМНИ. Оҳ, сен билан кетди бу юрак, Нима қилай энди жисмимни. Худо ҳали эслатса керак, Ёмғирларда қолган исмимни. Худо берса, очиларкан рўй, Худо берса, яша тинмасдан, Лек қўлингни бир кўтариб қўй, Эслаб қолсанг мени билмасдан. Сен-ку кетдинг, эсламасанг ҳам, Бор эди, де шундай бечора. Ахир кўз ёш йиғлаганга ҳам, Кулганга ҳам экан-ку чора. Мана бугун кўзларимда ёш, Унутдингми менинг исмимни? Эртагача етарми бардош, Олиб кетгин бугун жисмимни. Кўринмайди кунинг адоғи, Қара, қанча қишлар изи бор. Эй, кўнглимнинг куйик, ардоғи, Қанча чандиқ, тишлар изи бор. Кеча ширин эди бу дунё, Ёрар эди тилимни боли. Урмайдими иккимизни ё, Ўлган муҳаббатлар уволи. Сен-ку кетдинг. Ё Р
🌙✨ХАЙРЛИ ТУН🌙 Чиройли гулни, ёқимли кечани, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдир. 🌙 ХАЙРЛИ ОҚШОМ АЗИЗЛАР.     ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ЯХШИ ЎТТИМИ.    ОҚШОМИНГИЗ ВА ТУНИНГИЗ ХАМ КЎНГИЛДАГИДАЙ ЎТСИН. МEН СИЗЛАРНИ АЛЛОҲ УЧУН ЯХШИ КЎРАМАН АЗИЗ МEХРИБОНЛАРИМ!!
Шаън ҳимояси (янги ҳикоя) Комилбой олаидан ўтибди. Бу хабар ҳаммани эсанкиратиб қўйди. Ёмон хабар тез тарқалади-да. Аммо ҳаммасидан ёмони шундай яхши одамнинг ортиқ бу дунёда бўлмаслиги эди! —Жойнамоз устида жон берибди, ўзи яхши одам эди-да... — Болаларим билан кўп яхшиликларини кўрдик, Аллоҳ рози бўлсин, —деди қўшни аёл кўзда ёш билан. —Нимасини айтасиз, деди бошқаси, — қўли калталик қурсин, уйимиз томини ёполмай қолганимизда қўллаб юборган эдилар, кейин пул берсак, қўшничилик ҳақи деб олмагандилар. —Бебаҳо одам эди, етимпарвар, камбағалпарвар, —давом этди бошқаси. "Воҳ, жигарим, меҳрибонимдан айрилиб қолдим", " "Пуштипаноҳимдан айрилиб қолдим," —деб йиғлади жигарлари. Одам кў
Дарвешдан сўрадилар: — Бойлик нимадир? Дарвеш жавоб қилди: — Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан! Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб ҳол. : Алҳамдулиллаҳ, Кунингиз хайрли ва барокотли утсин....
🍃🌹_____Қўлингизни кўксингизга қўйиб одамларга ялингунча, ўша қўлларингизни дуога очиб Роббимдан сўранг! Аҳир ризқ бергувчи "АЛЛОҲ"дир. Хайрли тун, тунингиз осуда утсин......
  • Класс
Исмингни айтганда жилмайиб беҳос, Ҳисларни этмайман сукутга тутқун… Чин дилдан айтяпман, ишон сўзим рост, Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун… Ҳаёт ташвишлари қийнаса бироз, Қўлларимдан тутсанг ечилар тугун… Ҳар қандай ҳолда ҳам кечмагансан воз, Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун… Сўзингда энг яхши далда мужассам, Кўзингда кўраман севгингнинг кучин… Энг яхши ҳислатлар бари сенда жам, Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун… Ҳаловат топаман ёнингда бўлсам, Ҳаёлинг ёлғизлаб қўймайди ҳар кун… Нонкўрлик қиламан агар айтмасам, Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун… Шунчалик ҳам яхши бўларми одам, Сени фариштага қиёслаш мумкин… Меҳринг, муҳаббатинг барчаси беъкам Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун…
* * * Бугун бирдан, кутилмаганда, Сизни кўргим келди жуда ҳам. Гуллар унди яна тикандан, Мени қайта яратди олам. Шамолларга сочилди сочлар, Забонимда яна шу исм. Наҳот яна типирлайди жон, Мен наҳотки ўлмаганмидим! Кўргим келди...Шунчаки кўргим, Кўзингизни гавҳарларини. Яратганга яна ёлвордим, Қани менинг Қуёшим, қани? Кўргим келди...Тинглагим келди, Қон шовуллаб оқишларини. Нигоҳингиз битта чўғ, илло, Қалбда гулҳан ёқишларини! Қай телбаким, азобни қўмсар, Қай нотавон қийноқларга шай. Ким тинчидан кечиб дарба-дар, Ўзи ўтга киради атай. Қизиғи йўқ, ўшал лаҳзада, Йўлларимни тўсолмас ҳеч ким. Наҳот шуни англамоқ мушкул, Сизни кўргим келяпди....🥰💕
Сенсизлик нима ўзи биласанми сен? Бўғзимда нафасим тиқилиб қолган, Гоҳ кулиб,гоҳ йиғлар телбадаман мен, Аслида қалбим ҳам ҳуввуллаб қолган. Сенсизлик нима ўзи биласанми сен? Ичимда булутлар макони тўлган, Довуллар дастидан чидолмайман мен, Қанотим қайрилган учолмай қолган. Сенсизлик нима ўзи биласанми сен? Жон олиб,жон бериб охири толган, Хазонлар остидан чиқолмаган мен, Армонлар боғида ёлғизлаб қолган. Сенсизлик нима ўзи билмайсанда сен...
Показать ещё