Ўзгача овоз соҳибаси Амира Алибекованинг яқинда тақдим этилган янги “Кетма кетма” таронасига видеоклип суратга олинди.
Ушбу клип бир неча кун давомида шаҳар ташқарисида суратга олинди. Popcorn.uz сайтида клип суратга олиш жараёнидан махсус фотосуратлар тақдим этилган. Ушбу суратларни томоша қилар экансиз, клип нафислик руҳида тасвирга олинганлигини сезишингиз мумкин. Амира Алибекованинг кўриниши Лидия Андре томонидан яратилди. Клипмейкер Темур Пиримқуловнинг айтишича, клип фентези стилида суратга олинган. Айтиш керакки, ушбу видео премьераси Popcorn.uz сайтида бўлиб ўтади. Шундай экан, сайтимизни кузатиб боринг.
Ўзгача овоз соҳибаси Амира Алибекованинг яқинда тақдим этилган янги Кетма кетма таронасига видеоклип суратга олинди.Ушбу клип бир неча кун давомида шаҳар ташқарисида суратга олинди. Popcorn.
http://popcorn.uz/news/29-nilufar-usmonova-gastrolda.html
Янгилик яратишда ҳеч толиқмайдиган Нилуфар Усмонова Давлат тадбирларининг ажойиб ўтишида ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Ижодкоримиз Конституция кунига бағишлаб Буҳоро шаҳрида ўтказилган 2 кунли концерт дастурида иштирок этди. Ушбу концерт Ўзбекнаво Эстрада Бирлашмаси томонидан ташкил этилган бўлиб, ёрқин онларга бой бўлди.
http://popcorn.uz/news/28-zhasur-mirsagatov-ezgulik-sari.html
Умидли, истеъдодли ижодкор Жасур Мирсагатов “Красная ленточка” халқаро гуруҳ иштирокчилари билан ҳамкорликда қўшиқ ёзиш учун Белорусиянинг Минск шаҳрида бўлиб қайтди.
“Красная ленточка” Халқаро лойиҳаси соғлом турмуш тарзи ҳамда ОИВ-ОИТСнинг олдини олиш бўйича маълумотларни тарғиб қилишга қаратилган БМТ ва UNAIDS кўмагида ташкил этилган. Ҳозирги кунда гуруҳ иштирокчиларининг қўшиқлари мужассам диск тайёрланяпти. Ундан Жасур Мирсагатовнинг ҳам қўшиқлари жой олади.
http://popcorn.uz/news/25-shazod-gurui-tanaffusdan-sng.html
Турли хил шов-шувлар, гап-сўзларга дуч келган “Шаҳзод” гуруҳининг солисти Рашид Холиқов 8-9 ойлик узоқ танаффусдан сўнг яна ижод самосида парвозни бошлади.
Хонанданинг кўриниши аъло даражада, кайфияти кўтаринки, саломатлиги ҳавас қилса арзигулик. Кетма-кет ажойиб қўшиқлар яратаётганликлари эса дилимизни хушнуд этади. Янги йил байрамига Рашид Холиқовдан ҳам совға деярли тайёр бўлиб қолди. “Шаҳзод” гуруҳининг “Шаҳло кўзли маликам” деб номланган илк таронасининг янгича талқинидан тез кунларда завқланишингиз мумкин. Шоу бизнес оламининг янгиликларидан биринчилардан бўлиб боҳабар бўлишни истасангиз popcorn.uz сайтини кузатиб боринг.
Турли хил шов-шувлар, гап-сўзларга дуч келган Шаҳзод гуруҳининг солисти Рашид Холиқов 8-9 ойлик узоқ танаффусдан сўнг яна ижод самосида парвозни бошлади.Хонанданинг кўриниши аъло даражада, к
Кино оламининг юлдузлари Бобур Йўлдошев ва Адиз Ражабовларни геолог ролида Россия тайгаларидаги саргузаштларни бошдан кечираётганини тасаввур этиш осон эмас.
Энг осони янги фильмни ўз кўзларимиз билан томоша қилишдир. Режиссёр Дилмурод Масаидов 60- йиллар акс этган, ўзида дўстлик, бардош, эркак кишининг матонатини мужассам этган, ҳаёт фалсафасига бой фильм суръатга туширди. Айни кунларда дубляж ишлари ниҳоясига етиб, мусиқа ва графикаси устидан фаолият юритиляпти. Фильмнинг ишчи номи “Геолог”. Дилмурод Масаидов янги ижод мевасининг премъерасини 2014 йилнинг Февраль ойида ўтказишни режалаштирмоқда.
Кино оламининг юлдузлари Бобур Йўлдошев ва Адиз Ражабовларни геолог ролида Россия тайгаларидаги саргузаштларни бошдан кечираётганини тасаввур этиш осон эмас.Энг осони янги фильмни ўз кўзлари
Манзура имидж яратиш борасида илгарилаб кетган, шунингдек, юракка яқин наволари билан ҳам эътибор марказида.
Тез кунларда диққатингизни хонанданинг янги қўшиғига қаратамиз. Сокинлик мужассам тарона аранжировкаси Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган, матни Бобур Умаров ижодидан, мусиқасини эса шахсан Манзуранинг ўзи яратган экан. Номи сир тутилган таронага видеоклип ҳам суръатга тушириляпти. Шоу бизнес оламида қандай янгиликлар яратилаётганини билиш учун манзил popcorn.uz сайтидир.
Манзура имидж яратиш борасида илгарилаб кетган, шунингдек, юракка яқин наволари билан ҳам эътибор марказида.Тез кунларда диққатингизни хонанданинг янги қўшиғига қаратамиз. Сокинлик мужассам
http://popcorn.uz/news/21-bobur-sobirovdan-yangi-yil-sovasi.html
“Муҳлислар эътиборидан қолишдан ва уларнинг ишончини оқлолмасликдан қўрқаман”, – дея қалбини очган Бобур Собиров Янги йил байрамига мусиқий совға тайёрлади.
“Севгилим” деб номланган янги тарона муҳлислар эътиборига ҳавола этилиш арафасида. Мусиқаси Ренат Собиров, матни эса Дилшод Солихов томонидан яратилган ушбу қўшиқни тез кунда “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Премьера” лойиҳасида тинглашингиз мумкин. Бобур Собиров яна бир туҳфа ҳақида сўз очдию сўнг “Ҳозирча сир-да”,- дея жумласини тўхтатди. Хонада қандай янгиликни яшираётгани тез кунларда popcorn.uz сайтида маълум бўлади. Мунтазам равишда кузатиб борсангиз бўлгани!
Муҳлислар эътиборидан қолишдан ва уларнинг ишончини оқлолмасликдан қўрқаман, дея қалбини очган Бобур Собиров Янги йил байрамига мусиқий совға тайёрлади.Севгилим деб номланган янги тарона ду
http://popcorn.uz/news/20-ummon-guruining-izhodida-nima-gaplar.html
Тез фурсат ичида машҳурликка эришган “Уммон” гурухи яна ўз рекордларини тақдим этишда давом этяпти. Ижодкорлар 25 кун ичида 5 та янги қўшиқ яратдилар.
Зоҳид, Шохруҳ, Жасурлар қисқа вақт оралиғида “Тўхта”, “Кечиргин”, “Воз кечмаса”, “Аяма диско” ҳамда “Вақт” номли қўшиқлари билан муҳлисларга шодлик бағишлаш умидидалар. Шулардан “Вақт” деб номланган сўнгги тарона куни кеча тайёр бўлди. Қўшиқнинг мусиқасию матни Зоҳид Ризқиев қаламига мансуб. Тез кунда ушбу қўшиқ сеҳридан баҳраманд бўлишингиз мумкин. “Уммон” гуруҳидан хушҳабарлар ёғилиб келяпти. Биринчиси, ижодкорлар 19 декабрь куни Чирчиқда, 26 декабрь куни эса Самарқандда к