#Ҳадис_1287 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб; ўнта раҳмат йўллайди, ўн даражага кўтаради, ўнта ҳасанот ёзади, ўнта хатосини ўчиради» Насоий ривояти. #Ҳадис_1288 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дарҳақиқат, ҳалол нарсалар аниқдир, ҳаром нарсалар ҳам аниқдир. Иккисининг ўртасида эса, шубҳали бўлган нарсалар ҳам борки, кўпчилик уларни билмайди. Бас, кимки шундай шубҳали нарсалардан ўзини эҳтиёт қилса, динини ҳам, номус-обрўсини ҳам покиза асраб қолади. Бунинг мисоли бировнинг қўрғони атрофида сурувни ўтлатиб юрган чўпонга ўхшайди. У қўйларининг бехосдан ўша қўрғонга ҳам кириб кетишидан омонда бўлмагани сингари, шубҳали нарс
  • Класс
Кимнидир йўқотиб кимнидир топиб 🥀Яшайверар экан инсон азалдан 🥀Қисматга кўникиб кетамиз рости 🥀Аламни оламиз мунгли ғазалдан ✨✨Оллох суйганига берди зўр сабр 🥀Сабрсизга қўш қўш ох жабр 🥀Берганини олмоқда ўзи 🥀Охиратни безаркан қабр 💥💥Қийматсиз дунёга келтирган ўзи 🥀Унга бино қўиб алданиб қолма 🥀Адашган бандадан бўлмагин ёраб🥀Охират деворинг кетмасин қулаб ✨✨Сохта бу дунёнинг баъри неъмати 🥀Яшаш учун холос дармонинг учун 🥀Қасрлар кўтариб бойлик йиғмагин 🥀Ташлаб кетолмасдан бағринг тилмагин💥💥Хабар ол бемордан қариндош кўйдан 🥀Ночорлар ризқига қўндир барака 🥀Оллох наздидаги энг буюк савоб 🥀Етимлар кўнглини айлагин тавоб✨✨Қўявер бу дунё ташвишларини 🥀Ташвишинг аритмоқ оллохни
00:09
VID_20240603_110903_851.mp4
319 просмотров
АССАЛОМУ АЛАЙЕКУМ К,АДРДОНЛАРИМ Яна тун ўтдию,  яна тонг отди... Роббим сизни ўзи ҳоҳлаб уйғотди... Берилди сиз учун яна бир имкон... Ризқингизга очиқ яна дастурхон... Шукр этинг,  танда куч бор, қувват бор... Яна икки қўлу-оёқ ҳизматкор... Лабингиздан мудом закот табассум... Аҳир шундоқ бўлур-бандада удум... Кафтингизда дуо,  тилларда зикр, Ақлингиз жойида,  қиляпсиз фикр... Дўстим,  эрта нима бўлади билмам... Бугунни йўқотиб унга шошилмам... Келинг, дуо қилинг Аллоҳ йўлида, Турибмиз-яхши кун,  яхши ойида... Яхшилар кўпайсин, ёмонга инсоф... Омонат бу жонга қилмайлик ҳилоф... Дўстга зор бўлмайлик,  душманларга хор... Банда ким бўлса ҳам, унга Аллоҳ бор... Янги кунн
Юзимга чизиқлар чизган йиллардан Юраги оташсиз ёнган диллардан Суяксиз сўзловчи бийрон тиллардан Қизиқиб сўрадим ҳаёт бу нима? Деди: ҳаёт денгиздаги сузувчи кема. Саҳарни зор кутган бедор тунлардан Гоҳи бахт, гоҳи дард берган кунлардан Ҳақиқат истаган сассиз унлардан Қизиқиб сўрадим Ҳақиқат нима? Деди: фақат бўрон ичра сузувчи кема. Кўнгил саройининг гўзал гулидан Ишқ куйида ёнган подшоҳ қулидан Одам боласининг қизу ўғлидан Қизиқиб сўрадим ишқ ўзи нима? Деди: ишқ ўша кўринмай келувчи кема. Денгиз кўпигича бўлган гуноҳдан Қалбни яралаган дардли оҳ-воҳдан Самога термулиб буюк Аллоҳдан Сўрадим Ё Тангрим Дуо бу нима? Деди: қўл очсанг омадлар берувчи кема.
​НАМОЗНИ ТЎЛИҚ АДО ЭТИНГ. ШУНДА БАРЧА ИШЛАРИНГИЗ ТЎҒРИ БЎЛАДИ, ҲАММАСИ ЎЗ ЙЎЛИГА ТУШАДИ ----------------- Ҳаётимда кимни намозларини ўз вақтида, хушуъ-хузуъ, одоблари ила адо этганини кўрсам, албатта унинг барча ишлари ўз йўлида, қалби хотиржам, ризқи осон келаётган бўлади. Чунки Аллоҳ таоло Ўз Каломи шарифида марҳамат қиладики: "Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир” (Тоҳа сураси, 132-оят). Намозларига бепарво ёки уни ўйин қиладиган кимни кўрган бўлсам, албатта, унинг ишлари ўлда-жўлда, хаёли паришон, ўзи бесаранжом бўлган. Зеро, бу намоз хотиржамлик, фароғат ва омонлик манбаидир. Шунинг учун ҳам у Кур
ЁШ БОЛАСИ ВАФОТ ЭТГАН ОДАМНИНГ ФАЗЛИ --------' Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамдлар бўлсин. Пайғамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи васалламга салавоту саломлар бўлсин. Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи, отасиз қолган етим болага қилиниши лозим бўлган муомалалар баён қилиб бўлинганидан кейин, фарзанди вафот этган кишининг ўзини тутиш одоби (маданияти) ҳақидаги ривоятлар тақдим этилмоқда. Албатта, фарзанд доғи қанчалар оғир бўлишини ҳар ким яхши тушунади. Ота-онанинг фарзанди бу дунёга келгунча ва келганидан кейин чеккан машаққатлари, қилган орзу-умидлари қанчалигини ҳам ҳамма яхши билади. Ота-онага қўз қувончи, умид ғунчаси бўлиб турган жигаргўшаси бу д
------- ЎЛИМДАН _СЎНГ ------- Аллоҳ Таолони кўриш. Аллоҳ Таоло деди: «Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда (неъматлар) бордир» (Юнус, 26-оят). Зиёда неъмат Аллоҳ таолонинг жамолига боқмоқдир. Бу шундай улуғ лаззатки, жаннат аҳли бу лаззат олдида бошқа барча неъматларни унутади. Жарир ибн Абдуллоҳ Бажлий дейди: «Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида ўтирган эдик. Ой тўлишган кечаси ойга караб, шундай дедилар: «Мана шу ойни қандай кўриб турган бўлсангиз, албатта Раббингизни ҳам шундай (аниқ ва тиниқ) кўрурсиз. Кўришда ҳеч ким ҳақсизликка учрамас. Агар қуёш чиқишидан ва ботишидан олдин намоз ўқишга қодир бўлсангизлар, уни адо қилинглар» дея ушбу оятни ўқидилар: «Бас, (Э
  • Класс
...Тилак...........🌹🍃 Ҳар кимнинг ҳовлиси тўйхона бўлсин, Ҳар кимнинг топгани тўйга буюрсин. Дуога қўл очинг яхши ниятла, Келинлар қучоғи фарзандга тўлсин. Отасиз ўсмасин бизни гўдаклар, Онасиз ўсмасин бизни гўдаклар. Синмасин кўнгиллар дарз кетиб зимдан, Ушалсин орзулар, эзгу тилаклар. Сизни уйингизда ёр ёр янграсин, Қўчқорлар аталсин элни тўйига. Йигитлар кўнглига солиб хавасин, Адраслар ярашсин қизлар бўйига . Йўқолиб кетмасин дилда меҳрингиз Йўқлови йўқларни, йўқлаб қўйингиз Тошларни йиғлатсин кўзда меҳрингиз, Меҳрдан бошлансин ҳар дам кунингиз...🕊
Показать ещё