#SanSiz@
Ўлим фариштаси шифохонада оғир аҳволда ётган бир мўъмин бандани қошига келди. Унинг рухини уйғотди.
- Эй банда, сен умрингда зарра гунох қилмадинг. Бас юр, сенга жаннат эшиклари очиқ. Мен томон тўрт қадам ташласанг кифоя. Рух танадан қўзғалди.....
У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган, ўз танасига бир зум термулиб қолди. Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади.
Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди.
- Бу кимнинг йиғиси? - фариштадан сўради рух! Фаришта деди:
- Бу сенинг энг яқин дўстинг. У сенинг ўлимингдан уч кун шундай йиғлайди. Рух Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади
Шунда унинг ортидан авва
#Аччиқ_ҳақиқат
Ҳиндистондан Кумар, Хитойдан Шин, Ўзбекистондан Жўравой гринкард ютиб АҚШга келди. Ҳаммаси ўқимаган оддий одамлар.
Хитойлик кирхонага, Ҳинд дўконга, Ўзбек эса ошхонага ишга кирди. Ҳаммаси қаттиқ ишларди.
Ҳинд билан Хитойлик қаттиқ ишлаб емай-ичмай, топганига боласини ўқитарди.
Ўзбек эса икковидан ҳам қаттиқроқ ишлаб, йиққанини Ўзбекистонга жўнатарди. Укаларига данғиллама тўйлар қилди, қаср уйлар қурди.
Кунлар келиб Ҳинд ва Хитойнинг боласи кучли доктор ёки инженер бўлиб, тақдири ота-онасиникидан бошқача бўлиб кетди.
Ўзбекнинг боласи эса ўзига ўхшаган ишчи бўлди.