Савол:
Ассалому алайкум. Биз Россияда магазинда ишлаймиз. Магазинга келган харидорлар бизларни “Янги йилингиз билан” деб табриклашади. Уларга жавоб берсак бўладими?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз, у кишининг аҳли оиласи ва саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин!
Дарҳақиқат, ўзга дин вакилларининг шариатимизга зид бўлган байрамларини нишонлаш ва шу муносабат билан уларни ёки мусулмонлар ўзаро бир бирларини табриклаши ҳаром бўлиб, бунга барча уламолар иттифоқ қилишган. Умматимизнинг муҳаққиқ олимларидан ҳисобланган Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ ушбу иттифоқни нақл қилиб шундай дейди: "Кофирларга хос бўлган ва уларнинг шиорига