Предыдущая публикация
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Имом ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий ал-Маккий (ҳ. 909-974 й.) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
والمراد بأصحاب البدع فيه من كان على خلاف ما عليه أهل السنة والجماعة ، والمراد بهم أتباع الشيخ أبي الحسن الأشعري وأبي منصور المتريدي إمامي أهل السنة
«Бидъат соҳиблари деганда - Аҳли сунна вал жамоага хилоф қилувчилар тушунилади.
Аҳли сунна деганда эса, суннат аҳлининг икки имоми - шайх Абул Ҳасан ал-Ашъарий ва Абу Мансур ал-Мотуридийнинг издошлари тушунилади».
(Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий, «ал-Фатаво ал-Ҳодисия», 516-бет)
- - - Ahlisunna.uz каналига уланиш учун ҳаволани босинг:👇 telegram.me/joinchat/BLvKyD7Lr-JBjjnFL_KGWw
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13
Бу китоб хусусида мақола: https://islom.uz/maqola/2242
Шайх ҳазратлари Имом Мотуридий Мотуридия таълимотига асос солганларми ёки бу таълимот бу киши даврларигача шаклланиб бўлган эдими?
ЖАВОБ:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
“Мутуридий таълимоти деган гап йўқ. Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи аҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳабининг икки имомидан бири ҳисобланади. Мазкур мазҳабнинг ақийда масалаларини тартибга солиб, ҳужжат ва далилларини келтирганлар. Худди имом Абу Ҳанийфа фиқҳ илмида қандай бўлсалар бу киши ақийдада шундайлар”.
Манба: http://savollar.islom.uz/s/22650
«Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Мотуридий Самарқандда туғилиб, ўсиб, таълим олиб, ижод қилиб, шу ернинг ўзида 333 ҳижрий санада вафот этган. У киши ҳанафий мазҳабда бўлиб, имом Аъзамнинг шогирдлари имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳининг икки восита ила шогирдлари бўлган. Яъни, у кишининг устозлари имом Муҳаммаднинг шогирдлари бўлган. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи фуқаҳолар ва муҳаддислар чақирган нарсага чақирган. У киши жуда ҳам машҳур бўлиб, Мовароуннаҳрда барча унга мурожаат қилган. Улар у кишидан фиқҳ, усули фиқҳ ва бошқа диний илмларни таълим олганлар. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи усул бўйича «Китобул жадал»ни ва фиқҳда «Маъохизуш шарийъа»ни таълиф қилганидан кейин шуҳрати яна ҳам ошиб кетди. Шундан кейин илми каломда шуҳрат қозониб Хуросон аҳли ушлаган мазҳаб соҳибига айланди. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг ақийдадаги...ЕщёШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ яна айтадилар:
«Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Мотуридий Самарқандда туғилиб, ўсиб, таълим олиб, ижод қилиб, шу ернинг ўзида 333 ҳижрий санада вафот этган. У киши ҳанафий мазҳабда бўлиб, имом Аъзамнинг шогирдлари имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳининг икки восита ила шогирдлари бўлган. Яъни, у кишининг устозлари имом Муҳаммаднинг шогирдлари бўлган. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи фуқаҳолар ва муҳаддислар чақирган нарсага чақирган. У киши жуда ҳам машҳур бўлиб, Мовароуннаҳрда барча унга мурожаат қилган. Улар у кишидан фиқҳ, усули фиқҳ ва бошқа диний илмларни таълим олганлар. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи усул бўйича «Китобул жадал»ни ва фиқҳда «Маъохизуш шарийъа»ни таълиф қилганидан кейин шуҳрати яна ҳам ошиб кетди. Шундан кейин илми каломда шуҳрат қозониб Хуросон аҳли ушлаган мазҳаб соҳибига айланди. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг ақийдадаги мазҳаби Абулҳасан ал-Ашъарийнинг мазҳабига тенг бўлди. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг «Таъвийлоту аҳлис сунна» номли тафсирида мўътазила, хавориж, рофиза, карромий, жаҳмий, мушаббиҳа, мунажжим, фолбин ва бошқаларнинг фикрларини муноқаша қилган ва ҳаммаларига раддия берган. У киши аҳли Сунна ва жамоанинг мазҳабини қўллаб қувватлаган. Саъдуддин Тафтазоний, имом Тоҳавий, имом Умар Насафий, Фахрул Ислом Баздавий, Ибн Ҳумом ва бошқа уламолар ақоид илмининг мотуридия йўналишида кўзга кўринган уламолардан бўлдилар”.
Манба: http://savollar.islom.uz/s/2243