Бугун байрам. Аёлларнинг чеҳрасида табассум,
Бири танноз, бири шодон, бири ҳуш, бири маъсум,
Лов-лов ёниб турганига келди менинг ҳавасим,
Эй гўзаллар, азиз қизлар, сизга байрам муборак!
Қаро қошни қалдирғочнинг қанотидан олганми?
Узун сочин эр бошига сиртмоқ қилиб солганми?
Ёки сочин сотиб пулга калта кўйлак олганми?
Калта атлас кўйлак кийган қизлар байрам муборак!
Тилларининг шакари бор, тотмоқ осон эмасдир,
Аёл чаққан эркаклар қайтиб асал емасдир,
Ширин нозла қарашига ёнларидан келмасдир,
Тили ширин, сўзи асал қизлар байрам муборак!
Ноз қилсалар ярашадур, кўнгил осмон бўлади,
Араз қилса юрак қасри вайрон-вайрон бўлади,
Севмаганни севдиради, севган сарсон бўлади,
Муҳаббатли фариштамсиз, қизлар байрам муборак!
Сизга бўлсин ҳуш тилаклар, ҳарки омад сизгадир,
Сизга бўлсин зебу-зийнат, сарви қомат сизгадир,
Сизга бўлсин ҳаё-ибо, қадру-қиммат сизгадир,
Сизда қолсин битта меҳрим, қизлар байрам муборак!
5 март, 2005 йил.
Менинг бошқа шеърларимни
WWW.ALMEHR.UZ саҳифасида ўқинг!
Менинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим:
https://twitter.com/AliAlMehrhttps://www.instagram.com/ali_al_mehr/https://www.threads.net/@ali_al_mehrhttps://www.facebook.com/Alisher.Ali.Al.Mehrhttps://www.almehr.uz/sherlar/6/8-mart-tabrigi
Нет комментариев