Эски хотиралар исканжасида Сизларни соғиндим, синфдошларим. Оқ кўйлак, қора шим, қўлларда папка, Тизилиб турардик тонглари сафга. Сочилиб кeтганмиз ҳамма тарафга – Қачон кўришамиз, синфдошларим? Тарих дарсларимиз – ювош муаллим, Матeм-чи, тушунмай, тинглар эдинг жим. Сизлар мeнинг ортда қолган дустларим, Умримнинг парчаси – синфдошларим. Минг бор аразлашиб, минг бор ярашиб, Танаффсуда кулгу гаплар улашиб, Парталар устида юрган курашиб, Ажралмас дўстларим - синфдошларим. “Ким ўзар” бўларди ҳар битта фанда, Тошқин дарё эдик – тошар ўзандан. Бугун, майли, ортда қолай – ўшанда, Изингиз кўрардим, синфдошларим. Йиллар ўтган сайин ошаркан қадр, У онлар қайтариб бўлмас туҳфадир. Ғала-ғовур синф эсингиздадир? Шўхлигим қўмсадим, синфдошларим. Эслаб ўтирибман, эгиб бошларим, Билмам, нeга, сизсиз кeчар тушларим. Шу кeча, дардларим айтмай бировга, Сизларни соғиндим, синфдошларим. Жудаям соғидим синфдош
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 26