Безиб кетганмидинг мен жон ҳалакдан,
Гумонлар гуллади мажруҳ юракда,
Кут мени, азизам, узоқ яша де,
Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де!
Ишларим юришмай турибди дегин,
Кимлар бизни бирга кўрибди дегин,
Ағёрлар тиш қайраб юрибди дегин,
Кут мени, азизам, узоқ яша де,
Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де!
Нима десанг, дегин гумонимни қув,
Жоним омон қўймас ҳавотир, қўрқув.
Марварид тут каби тўкилмайин дув,
Кут мени, азизам, узоқ яша де,
Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де!
Бир келиб оловга сувлар сепиб кет,
Кўчамнинг бошидан кулиб ўтиб кет.
Дастрўмол тикканман, жоним олиб кет,
Кут мени, азизам, узоқ яша де,
Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де!
Сўнг йиртиқ кўнгилни ямаб ўлтирай,
Яна кунларимни санаб ўлтирай,
Сабрни қучоқлаб, қамаб ўлтирай,
Кут мени, азизам, узоқ яша де,
Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де!
Алдагин, алдаб кет, кўнай барига,
Ташлама ҳижроннинг чуқур қарига,
Кимлар нима деса ундан нарига,
Кут мени, азизам, узоқ яша де,
Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де!
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8
Майли қурисин ишқни уммон дунёси
Оғир экан севги дунёси
Ҳамон кўнглим санда ўша ўша де