Қандай бераяпсан оғриқларга дош,
Чораси бўлса гар менга ҳам илин.
Бўлакланиб кетди бошимда Қуёш,
Ой ҳам кечалари гўё минг тилим!
Қайга қочаяпсан ҳаёлларингдан,
Соғинч хужумидан қайда бор паноҳ!
Шу дарднинг чораси топилса бирдан,
Ўтинай, мени ҳам эт бундан огоҳ!
Бирон ерда борми сеҳргар табиб,
Ишқ деган шу дарднинг билган шифосин!
Юракнинг у урган нуқтасин топиб,
Қанча қоним керак, ташҳисга олсин!
Қара юзларингда алвон шула бор,
Менинг рангларимнинг сўнган жилоси!
Демак бермаяпди сенга ҳеч озор,
Сен деб адо бўлган ошиқ нидоси!
Кутиш кўзларинга босиб турса чўғ,
Шаймисан шифо деб захар ютарга!
Учиб кетай десанг осмонинг ҳам йўқ,
Қабр ҳам топмасанг кириб кетарга!
Тақдир деганидан бўларми қочса,
Қолиб бўладими қисматдан омон?
Хижрон замбараги тинмай ўт очса,
Қайси маконларда сақлаяпсан жон?!
Қандай бераяпсан оғриқларга дош...
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Ё сенда дил ўрнида турибдими тош
Мени сабрим тугар етмади бардош
Ҳиссиз яшашни менга ҳам ўргат