Предыдущая публикация
Тошлашмоқда юраклар бир оз,
Кетаяпди сўзлардан сеҳр.
Кўнгилда ҳам, юзда ҳам пардоз,
Танқислашиб бормоқда меҳр!
Самимият ноёб буюмдек,
Илғанади аҳён-аҳёнда.
Илтифоту, такаллуфларнинг,
Ўлчамлари семиз ҳамёнда!
Сизга эмас, либосга хурмат,
Салом-алик мансабга қараб.
Майликуя, ҳатто мухаббат,
Иш жойингиз, ойликни сўраб!
Ҳабар олмас ини оғадан,
Казо-казо дўстлардан ортмас.
Камбағалроқ бўлса жигари,
Танимайман дейишдан қайтмас!
Замонанинг зайли эканда,
Дунё - бозор, шеъринг - паттаси.
Жим юравер, кези келганда,
Сен шоир ҳам шулар биттаси.
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Орқамни ўгирсам орқамдан тебди.
Эртасига менга Илжайиб қараб
Бир ҳовуч шўр тупроқни кўзимга сепди