deelee.sw

mikado 👑

Ҳаётим чигалсиз, тушунарли, чиройли бўлсин десангиз... "Шахсий ҳаётингиз ҳақида ўзгаларга сўзламанг... Атрофдагилар сиз ҳақингизда қанчалар оз билсалар, шунчалар ўзингизга яхши бўлади".. Сиз ўзингиз - ўзингиз ҳақингизда сўзламасангиз, атрофдагилар сиз ҳақингизда ҳақиқатни билишмайди... билолмайди... "Шахсий ҳаёт"ингиз ҳақида ўзгаларга сўзладингизми... бас, у энди "шахсий эмас"...
deelee.sw

mikado 👑

Қисқа сатрларда.... Бадбахтлик-ўзгалар ортидан гапириб, бахтини қирқиб юришида. Инсонман десанг, ғуруринг учун молу-давлатинг кетса ҳам кураш, чунки ҳаёт курашдан иборат! Ноҳақликка курашиш-ҳаётдаги олий мақсадинг бўлсин, чунки у жамиятни парокандаликка олиб келади, фисқу-фасод тарқалиб, илдиз отиб, инсоният ҳалок бўлади! Бурчинг- инсониятни иллатдан қутқариб қолишдан иборат, буни асло унутма! Инсонман дегину, аммо унга хос бўлган хусусият, эсдан чиқарувчилардан бўлма! Яхшиси одамман деб айт, шу Сенга муносиб Олий мақом! Сен ҳамиша олий мақомга интил у сени яхшиликка етаклайди! Нопоклар билан юрма! Ҳаётда қаттиқ адашасан! Йўлингни топиб олгунингча машаққат, азоб чекасан! Вақтинг к
deelee.sw

mikado 👑

Борлиқ – мўъжиза, ҳаёт – мўъжиза, ҳар бир он – мўъжиза! Ушбу мўъжизаларнинг бир куни келиб тугашини мен ҳеч тасаввур қилолмайман. Бу ўлим ҳақида аччиқ, изтиробли фикр, аммо у мўъжизаларнинг таъсирини енголмайди. Ўлим даҳшат солиб мўъжизаларнинг завқини вақтинча ҳаёлдан қувиши, ҳатто умрнинг ўзини бемаъни эрмакка айлантириши мумкин. Шубҳа йўқ, ўлим – ҳақ, ўлим – бешафқат куч. Бироқ кишининг ўйи тагидаги борлиқ – гўзал, ҳаёт – бетакрор, ҳар бир он – мўъ‘жиза деган фикр уни арзимаган нарсалар кетидан яна чопишга мажбур қилади. Чунки инсонда мутлақ сўнмайдиган бир иштиёқ бор – у яшашдир!
deelee.sw

mikado 👑

"САДОҚАТ !" Хизмат юзасидан бир кекса кампирнинг ТАЪЗИЯсига бордим. Онахоннинг турмуш йўлдоши ҳам ҳаёт экан. Лекин анча кексайганидан оғриб, курсида йиғлаб ўтирган экан. Жаноза намози ўқилиб бўлгунча ҳам кўзларидан ЁШ* тинмас эди... Одатимизга кўра одамлар тобутни кўтариб чиқиб кета бошлаганларидан кейин отахонга тасалли бериб таъзиямни изҳор қилдим. Бир оз кўнглини кўтаргулик сўзларни айтдим. Шунда Отахон қўлимдан ушлаб: —- Сиз мени кампиридан айрилиб БЕВА қолганига йиғлаяпти деб ўйлаётган бўлсангиз керак... Менинг йиғлашимга бошқа "САБАБ" бор,~ деб йиғисининг сабабини айта бошлади: —-“Менинг оёғимда БОДИМ бор... Ҳаво айниса, ёғингарчилик бўлса, шу оёғим зирқираб оғриганидан чидай олмай
deelee.sw

mikado 👑

Мангуга ажралади Сув, Шамол, Олов ва Номус дўст тутинган эди. Улар ҳамиша бирга юрарди. Лекин ажраладиган, ҳамма ўз иши билан шуғулланадиган вақт келди. Кетиш олдидан кейинчалик бир-бирларини қандай топа олишлари ҳақида фикрлашишди. – Бирор ўсимлик кўкарган жойда мен албатта бўламан, – деди Сув. – Япроқлар шивирини эшитсангиз, билингки, мен ўша ердаман, – деди Шамол. Олов эса тутун бор жойда бўлишини айтди. Биргина Номус индамай турарди. Дўстлари ундан нимага белги-аломатларини айтмаётганини сўрашди. – Сизлар ажралишингиз ва қайта топишишингиз мумкин. Мендан ажралганлар мангуга кетади, мен билан қайта ҳеч қачон бирга бўлолмайди, – деб жавоб берди Номус.
deelee.sw

mikado 👑

😊 Кайфиятни кўтаринг! 😊 Мен заводской бахтлиман! Илтимос настройкамга тегмаларинг.😊 Душманингни кечир, лекин фамилясини эслаб қол.😊 Айтишларича вампирлар одамни тишласа одам вампирга айланиб қолар экан. НИМА БАЛО САНИ "ҚЎЙ" ТИШЛАГАНМИ?😊 Сани исмингдан парол сифатидан фойдалангандим. Афсус бошқа профил очдим. Чунки паролим эсимда йўқ.😊
deelee.sw

mikado 👑

Ким айбдор? Доно масал! Бир маҳаллада икки оила яшар экан. Улар қўшни эди. Бир оилада доимо жанжал, иккинчисида эса доимо тинчлик экан. Бир куни, қўшни оила доимо тинч оилага ҳавас қилиб, хотини эрига дебди: -Қўшниларимизга бориб қаранг, ҳаммаси яхши бўлиши учун улар нима қилишяпти? Эри бориб, яхшилаб бекиниб, кузатибди. Қараси қўшнисининг хотини уйда полни юваётган экан, хотини нимагадир чалғиди ва у ошхонага югириб кетди. Шу вақтда эса унинг эри уйга кириб келди ва полда турган сув билан челакни кўрмасдан, унга қоқилиб сувни тўкиб юборди. Шу вақтда хотини қайтиб келиб, эридан кечирим сўраб деди: -Кечиринг, бу менинг айбим. -Эри: Йўқ, сен мени кечир бу менинг айбим. Бу воқеани кузатган қў
deelee.sw

mikado 👑

Қўшничилик Бир киши зарурат туфайли катта қарзга ботди. Ўйлай-ўйлай, уйини сотишга қарор қилди. Мусулмон одоби бўйича уйини биринчи бўлиб қўшнисига таклиф этди. Бу гапдан ҳайрон қолган қўшни: – Нега сотяпсиз? – деб сўради ундан. – Катта қарзим бор, шуни тўлашим керак, – деди у. – Қанча нарх белгиладингиз? – деб сўради қўшниси. Одам уйнинг асл баҳоси анча баланд эканини, лекин қадрдон қўшнисига арзонга беришини, қарзига етадиган пул кифоялигини айтди. – Қарзингиз қанча? Кимдан олгансиз? – деб сўради қўшниси. У бу саволларга керакли жавобларни берди. – Майли, эртага чиқинг, гаплашамиз, – деди қўшниси. Одам келишилган вақтда яна қўшнисининг эшигини қоқди. Салом-аликдан сўнг қўшни асоси
Показать ещё