Эътибор қилсангиз аксарият оилаларда эркаклар аёлига бефарқлик қилгани учун келишмовчиликлар чиқади. Хозир телевидения, интернет романтик кино ва мусиқий клипларга тўлиб кетган. Сериялларнику айтмаса ҳам бўлаверади. Сериял ва клипларда эркаклар аёллар ортидан қувиб, романтик кечалар, байрамлар уйиштиришади. Серияллар асосан бадавлат хонадонларда олинади. Аёл киши буларни томоша қилиб романтизм касалига учрайди. Эридан шунақа эътибор кутади. Ва бу шаклдаги эътиборни кўрмагач, ўзини кераксиз, эътиборга нолойиқ аёл деб хисоблаб, оиласига бўлган мехри сусайиб боради.
Аслида ҳаёт бу кино эмас. Хақиқий эркак табиатида (романтизм) бўлмайди. Яъни хозирги замонда романтика деб аталаётган нарсалар аёлларни табиатига хос.
Хақиқий эркакни оиласи учун елиб, югуриб рўзғор қилиши романтика. Дастирхон устида овқатидан бир парча гўштни аёлини косасига ташлаши ҳам романтика.
Уй ишларида оғир бўлганларини ўзи қилиши романтика. Дарвозадан очиқ чехра билан салом бериб кириши ҳам романтика.
Буларни давом эттириш мумкин.
Хуллас йилда бир марта тўйингиз бўлган кунида шам ёқиб, гул бермаса хафа бўлишни кераги йўқ.
Жудаям хохласангиз ўзингиз қилсангиз ҳам бўлади бу ишни.
Сиз кўрган серияллардаги воқеалар ҳам аслида кимнидир ҳаёлларидан олинади. Ўша хашаматли уйларда сизни уйингиздаги хотиржамлик бўлмаслиги мумкин.
Солиҳа аёллар аввало серияллардан нари бўлиб, сахобия аёллар ҳаётларини ўрганишса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари бўлмиш оналаримизни ҳаётларини ўрганишса, романтикани асли билан сохтасини фарқлаб олган бўлишарди.
Аёларимиз тафаккур қилишсин!!! ®
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 21