«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу Ла Лига доирасидаги «Реал»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин белгиланган куни ўтказилади. У қолдирилмайди. «Камп Ноу» – бу ўз ғоясини эркин ифода этиш ҳудудидир. Бу ерда ҳамма хотиржам бўлиши ва спортча маҳорат ҳисобига ғалаба қозониши керак. Класико спорт ва фуқаролик байрамига айланиши лозим. Ўйин яна қолдирилмайди. Уни ўтказиш – гарданимиздаги мажбурият.
Ҳозир вазият мураккаб, аммо қалбимизда футболга жой бор. Одамлар дўстлари ва оиласи билан футболга келавериши мумкин», – деди Бартомеу.
«Барселона» - «Реал» ўйини 4 декабрь куни ўтказилиши лозим эди. Аммо Каталониядаги сиёсий вазиятнинг мураккаблашгани боис, 18 декабрга қолдирилди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев