Предыдущая публикация
Украинанинг "Шахтёр" клуби Германияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Вольфсбург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Донецкда бўлиб ўтган жавоб баҳсида ҳисоб деярли 90 дақиқа давомида очилмади. Фақат сўнгги дақиқаларда "Шахтёр" рақиб дарвозасини 3 марта ишғол этишга муваффақ бўлди.
Даниянинг "Копенгаген" клуби эса ўз уйида "Истанбул Башакшеҳир"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Данияликлар 4-дақиқадаёқ рақиб дарвозасини ишғол этиб, туркларнинг биринчи ўйиндаги устунлигини йўққа чиқаришди. "Копенгаген" иккинчи бўлимда иккита гол уриб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев