ҚИСҚА ХАТ
Яна қоғоз, яна синиқ қалб,
Яна ўша, уч дона сўзлар.
Юрак минг бор қилсада талаб,
Ўзгасини ёзолмас қўллар !
Узун эмас, қисқагина хат,
Аммо, менинг борим ёзилган.
Армонлардан қўйилган дастхат,
Ва, юрагим сурат қолдирган !
Ўқидингми йўқми, билмадим,
Балки, хатто қўлга олмассан.
Менчи умид қилиб толмадим,
Бир кун келиб, ахир ўқирсан !
Сухбатлашдим, хаёлларимда,
Сийратингни қаршимга қўйиб.
Сени қучдим, самоларимда,
Сўнг, заминга тушдим, алданиб !
Катта қоғоз, икки жилтли хат,
Яна уни тўлдиролмадим.
Уч дона сўз, ва ўша холат,
-"Салом, кечир, унутолмадим"... !!!
Гул Баҳор
Бекобод.16.05.2023.
@gulbahor_isroilova