∫५s Šн☺Ժ
571711019818

OTABEK Admerall

Қасамнинг кучи [Hikoya] Худо урибди-ю, болам бизни! Шунақа ҳам ғафлат босадими одамни! – Каромат аянинг овозидаги даҳшат Низомни ҳам ўрнидан турғизиб юборди. – Нима гап, буви? – Низом кўйлагини ҳам киймай ҳовлига югурди. Каромат ая қорайиб, сал шабададан ғирчиллаб овоз чиқарадиган бўлиб қолган эски сўрининг оёғини икки қўллаб қучоқлаб, «дод» соларди. – Бувижон, турсангиз-чи, нима бўлди? Каромат ая ярим ўгрилиб, қўли билан ерни кўрсатди. Қаради-ю, Низом ҳам қотиб қолди. Кечагина кўм-кўк бўлиб ўсиб турган, бувиси гулларини санаб суюнган помидор кўчатлари худди бошсиз чавондозга ўхшаб мунғайиб турарди. Низом югуриб ерга тушди. Битта, иккита эмас… ҳамма гуллари атайлаб юлингандек
  • Класс
Показать ещё