Кўпинча, танқид қилинишдан қўрқмайман... Балки мақталишдан қўрқаман, чунки мақталсам энг биринчи бўлиб, яқин деб билганларим менга тош отишни бошлашади... Уларнинг тошлари эса тоғдан ҳам оғир...
Оппоқ ранг гўзалликни, қора эса ҳунукликни билдирмайди. Чунки кафан оқ бўлсада, қўрқинчли. Каъба қора бўлсада, чиройли. Инсон ахлоқи билан инсон, кўриниши билан эмас. Агар эркаклик баланд овоз билан ўлчанганда эди, кўппак эркакларнинг саййидига айланарди. Агар аёллик нафосати яланғочлик билан белгиланганда эди, маймун ҳамманинг кўзини ўйнатган бўларди. Кўзни юқори кўтариб, йўқни Аллоҳдан сўрагандан, нигоҳни қуйи қаратиб, борига шукр қилган яхши. Чиройнинг ярми тавозеъда бўлса, қолган ярми табассумли афвдадир!"
Чиройлик бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.
Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.
Чиройлик, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя....
Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.
Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.
Мана бу менинг Роббимдир.
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Hush kelibsiz!
O'shbu guruhda siz savollar,topishmoqlar,jumboqlar,hikoya,ajoyibotlar,latifalar,dunyo sirlari va yana bir qancha qiziqarli narsalarni ko'rishingiz mumkin. Barchasi hayot haqida, barchasi hayotdan...