Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзаси очликдан бошқа нарса эмас. Қанчадан-қанча намозхонлар борки, уларнинг намоздан топадиганлари уйқусизликдан қийналиш, холос», деганлар».
Ибн Можа ва Аҳмад ривояти.
ISLOM.UZ
Рамазонда гуноҳлар мағфират қилинади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар. Шунда у зот: «Ким Рамазонда иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дер эдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Гурухимиз номини яхши ният билан «Исломий Оила. Исломий Ҳаёт Сари» деб атадик. Бундай номлашимизнинг сабаби, оилангиз фароғат қасри, осойишталик ва чинакам бахт-саодат гўшаси бўлишини хоҳлайсизми, мусулмон бўлинг демоқчимиз. Агар гурухимиздаги панд ва ўгитлар қалбингизга етиб, фойдаси тегса, бутун борлиқ ва мавжудотнинг эгаси Аллоҳ таолонинг Ўзидан, камчилик ва хатолар бўлса, биздандир. Аллоҳ таолонинг розилигини тилаб қилинган ушбу арзимас ишни Ўз даргоҳида қабул қилсин, ўқиб-амал қилганларни муродларига етказиб, оилаларига фароғат ато этсин! Омин!